ТАБРИКЛАР

Зулайҳо БОЙХОНОВА,

Ўзбекистон халқ артисти

-Уйчи, Бирлашган қишлоғи деган номни эшитсам, юрагим талпиниб кетади. Ҳаётда, санъатда юксак чўққиларни забт этишимда, камолот пиллапояларида мени қўллаб-қувватлаган устозларим, яқинларим, уйчиликларга меҳрим бўлакча.

Саксон беш йиллик юбилейлардан кўпини кўриш ва бирга нишонлаш насиб этсин. Айём муборак, азизлар!

Барно МИРЗАМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

-Уйчи деганда, самимий, қалби покиза инсонлар кўз олдимда гавдаланади.

Жаннатмакон ерларимиз, боғларимиз, сувларимизнинг баҳоси йўқ. Шундай заминда туғилишнинг ўзи бахт.

Туманимизнинг 85 йиллик юбилейи билан ҳамюртларимизни самимий табриклайман.