АЁЛ УЧУН НОХОС ИШ

Фуқароларимиз орасида турли мақсадлар билан тақиқланган ўсимликлар (гиёҳванд)ни яширин тарзда экиб парваришлаш ҳолатлари учраб туради. Бундай ишлар билан асосан эркаклар шуғулланар эди…

Шу йил май ойида туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2020» тадбири давомида Гулбоғ маҳалла, Себзор кўчасида яшовчи Р.Қ. (аёл) хонадони томорқасида экинлар орасида беш туп кўкнор ўсимлигига ўхшаш ўсимлик парвариш  қилинаётганлиги аниқланди. Шунингдек, хонадон  ҳожатхонаси девори устида 16 дона кўкнор ўсимлиги бошоқлари ҳам сақлаб келинган.

Фуқаро Р.Қ. бу иши билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270- ва 276- моддаларининг 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган. Дастлабки тергов ҳаракатлари билан тўпланган далиллар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.

Аёл учун хос бўлмаган бу қилмиш қонун асосида баҳоланади.

Акмалжон МАМАДХЎЖАЕВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.