ЖИНОЯТ УСТИГА ЖИНОЯТ

Инсон боласи ёшлигида тўғри йўлга тушиб олмаса, вақт ўтгач, ёки нотўғри йўлга кириб қолса, қайтиши қийин бўларкан. Қайтиш-қайтмаслик иродасига боғлиқ.

Ф.Ж. Умид МФЙда яшайди, шу йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланиб, 4 йил озодликни чеклаш жазосига тортилган эди. У бундан тўғри хулоса ясаб, яхшилар қаторига қайтиш ўрнига йўқ ердан  жанжал чиқариб, яна суд курсисига ўтирадиган бўлди.

Ф.Ж. шу йил 20 июнь куни Шифокор МФЙ ҳудудида жамоат жойида эканлигига қарамай, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, фуқаро Х.А. билан сабабсиз жанжаллашиб, уни уриб, дўппослаб, тан жароҳати етказади. Бу билан зўравон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида кўрсатилган безорилик жиноятини содир этди. Энди унга яна қандай жазо берилиши одил судловда ҳал этилади.

Илҳомжон АЛИМАТОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси.