ИСТЕЪМОЛЧИ МУРОЖААТИ – НАЗОРАТДА

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига Наманган шаҳри фуқароси Н.Ҳожиқурбоновадан «Ишонч телефони» орқали мурожаат келиб тушди.

Унда Наманган шаҳридаги бозорда жойлашган «Комфорт мебель стандарт» МЧЖга қарашли савдо дўконидан кредитга олинган маҳсулотлар учун тўланган суммада 600 минг сўм фарқ қилаётгани ҳақида айтилади.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, Н.Ҳожиқурбонова август ойи учун тўлаган кредит пулларини инобатга олмай, дўкон иш юритувчиси Т.Рустамов нотўғри маълумот берган. Ушбу муаммо ўз вақтида бартараф этилиб, мурожаатчининг фойдасига ҳал қилинди.

Ҳурматли ҳамюртлар! Агар сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, Агентликнинг «Call center» қисқа «1159» ёки вилоят ҳудудий бошқармасининг (69) 233-10-44, 233-15-25 рақамларига мурожаат этинг.

Шерзод РАЗЗАҚОВ,

савдо, умумий овқатланиш, туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси.