ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАЧ…

Назорат остидаги У.М. 2018 йилда жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Ўтган йили унинг ўталмай қолган 2 йил 7 ой 19 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси худди шу муддатга ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди. Аммо У.М. унга берилган ишончни суиистеъмол қилиб, жазо ўташдан мунтазам равишда бўйин товлаб келди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, У.М.нинг ўталмай қолган жазо муддатини бошқа жазо турига алмаштиришни сўраб, ЖИБ туман судига тақдимнома киритилди.

Латифжон ОТАХОНОВ, туман ИИО пробация гуруҳи инспектори.