ФИРИБГАРНИНГ ФИҒОНИ

Фирибгарлар тузоғига тез-тез илиниб қолишнинг сабаблари кўп, албатта. Чунки фирибгар не-не найрангларни ўйлаб топмайди, бировнинг ишончига кириш учун қанча  ҳийлаларни ихтиро қилмайди, дейсиз.

Ҳамюртимиз С.М. сувенир  учун ишлаб чиқилган, ҳеч қандай валюта бойлиги ҳисобланмайдиган  1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги купюрани таниши Х.А.га кўрсатиб, унинг ишончига кирди. Яъни, бу купюрани хорижий банкларда  800 минг долларга алмаштириб олиш мумкинлиги Х.А.га ҳам катта миқдорда кредит олиб бериши ҳақида уйдирмалар тўқиб, бу хизмати учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилади. Аммо фирибгарнинг найранглари ИИБ ходимлари  аралашуви билан фош бўлади. Энди «қаҳрамон»имиз қилмишлари учун суд олдида жавоб беради.

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.