ДАВОСИ ЙЎҚ ХАСТАЛИК

Қутуриш ўткир кечувчи вирус касаллик бўлиб, асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади ва ўлим билан тугайди. Касалликнинг тарқатувчиси асосан касалликка қарши эмланмаган ва дайди итлар, мушуклар, ёввойи йиртқич ҳайвонлар ҳисобланади.

Қутуришнинг юқиш йўллари – хасталик ҳайвонлар орқали тарқалади. Одамга касаллик  касал ҳайвонлар билан алоқада бўлганда ва тишлаганда сўлаги орқали ўтади. Касаллик қўзғатувчилари фақат касал ҳайвоннинг сўлаги орқали ажралиб чиқади ҳамда одам ва ҳайвонларни касаллантиради. Одамлар ва барча турдаги сут эмизувчи ҳайвонлар қутуриш касаллиги билан касалланади.

Сиз итингизни қутуриш касаллигига қарши эмлатдингизми?

Ит, мушук, кемирувчилар одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган, тирнаган тақдирда уни дарҳол боғлаш чораларини кўриш, ҳудуддаги ветеринария мутахассисига мурожаат қилиш ва шунингдек, жароҳат олган фуқаролар зудлик билан тиббиёт муассасасига учраб, қутуриш касаллигига қарши муолажа олиш учун мурожаат қилишлари шарт.

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!

Кўчаларда, йўлларда эгасиз, дайди итларнинг пайдо бўлишига, хонадонларда кемирувчиларнинг кўпайишига йўл қўйманг, улар одамлар ва ҳайвонларнинг ўлишига сабаб бўлувчи қутуриш касаллигини келтириб чиқаради. Касал ва керак бўлмаган ҳайвонлар ҳамда дайди ит ва мушуклар пайдо бўлса, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ҳудудлардаги ветеринария мутахассисларига мурожаат қилинг. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими: 69-48-21-312, Ўнҳаятда 94-307-22-60, Машадда 93-498-11-48, Жийдакапада 90-279-90-57, Ровотда 97-257-72-34, Бирлашганда 93-404-33-12, Ғайратда 94-302-35-85, Ёрқўрғонда  93-925-72-55, Ёркатайда 94-500-05-30.