САЙЁРАМИЗНИ САҚЛАЙЛИК

Сайёрамизда ҳаёт стратосферада қуёш нурларининг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилувчи озон қатлами пайдо бўлганидан кейингина  жадал ривожлана бошлади. Ушбу ҳаётни қўллаб-қувватловчи тизимни тиклаш учун кураш узоқ давом этади.

Озон газсимон ўзига хос ҳидли модда бўлиб, унинг молекуласи 3 та кислород атомидан иборат. Озон чақмоқ чаққанида, лаборатория шароитида паст электр разрядланишида ёки ультрабинафша нурларининг кислородга таъсири натижасида ҳосил бўлади. Озон молекуласи атомларга осон бўлинади. Озон кичик миқдорда (токсикликдан эллик баробар кам) антиоксидантдир, шу хусусияти туфайли у микроблар, замбуруғлар ва вирусларни йўқ қила олади, тиббиёт ва косметологияда ишлатилади.

Стратосферада ҳаво умумий зичлиги пасайиши натижасида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади, озон консентрацияси ошиб бориши кузатилади. Ҳаво қатлами яхши исийди, чунки қуёш нурлари таъсирида бўлаётган озон парчаланиши иссиқлик чиқиши билан бирга кечади. Натижада ер юзида ҳаётни ҳимоя қилиш учун энг асосий жараён юз бериб, ўткир ультрабинафша нурланишининг бир қисми ютилади. Агар қуёш нурлари ерга буткул тушса у ҳолда ҳайвонлар ва ўсимликлар улкан товада қовурилгандек қовжираб кетади. Бизга ультрабинафша нурларининг бир қисмидан камроғи ҳам етади, акс ҳолда организмда куйиш, тери саратони, кўришнинг пасайишига сабаб бўлади.

Араббой АЗИМОВ,

Нозимжон ҲАМДАМОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси бош мутахассислари.