ТИЗИМ ЖОНКУЯРЛАРИ

Президентимиз Мурожаатномаларида мактабгача таълим соҳасига алоҳида тўхталиб: «Бу йилдан бошлаб тарихимизда илк бор 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинди. Бунда бюджетдан қарийб 130 миллиард сўм ажратилади», -деганлари ҳам бежиз эмас.

Мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошланган ислоҳотлар натижасида туманимизда ўтган йили 2 та давлат, 70 та хусусий, оилавий болалар боғчаси ташкил этилди. Шунинг ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бир йил давомида 38,7 фоиздан 54,2 фоизга (йил давомида 15,5 фоизга ) ўсди. 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими ҳамда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини 64 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 6 ёшли болалар тўлиқ мажбурий таълимга қамраб олинади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим тизимидаги раҳбар-ходимларнинг ойлик маошлари ошганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз.

Ҳар бир соҳада бўлганидек, тизимимизда ҳам фидойилик билан ишлаётган жонкуярлар бор. Байрам бўсағасида 8, 9. 23, 33-МТТлар мудиралари Шоира Эгамбердиева, Раънохон Юсуфбоева, Ёқутхон Раҳимова, Ҳабиба Бекмирзаева, 6, 15, 23, 33-МТТлар тарбиячилари Замира Дўсматова, Азиза Алимова, Сожида Абдуллаева, Фароғат Боймирзаева, 5, 14, 18, 33-МТТлар ҳамширалари Раънохон Расулова, Шаҳлохон Эргашева, Юлдуз Мирзаева, Соҳиба Холбоева, 5, 8, 14-МТТлар ошпазлари Дилфуза Ҳусанова, Муҳтарам Мамадалиева, Асила Нуриддинова каби фидойилар номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчи, мураббий, тарбиячи ва устозларни касб байрамлари билан самимий муборакбод этаман. Шундай оғир синовли кунларда таълим тизимида фаолият олиб бораётган жонкуяр ҳамкасбларимга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ижодий баркамоллик, янги-янги ютуқлар ҳамроҳ бўлишини тилайман.

Маҳбуба АБДУЛЛАЕВА,

туман мактабгача таълим бўлими мудири.