ФАОЛЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон МТДП раҳбари Алишер Қодиров Наманганда партиянинг вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари билан учрашиб, сайловдан кейинги партиянинг фаолияти, келгусидаги вазифалар хусусида суҳбатлашди.

Ўтказилган самимий давра  суҳбатидан сўнг Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров «Саховат ва кўмак» лойиҳаси доирасида фаоллик кўрсатган партия фаолларини «Ташаккурнома»лар билан тақдирлади. Туманимиздан вилоят Кенгаши депутатлари Одилжон Маматкаримов, Зулайҳо Атахановаларнинг борлиги қувонарлидир.

Бахтиёр ЭГАМОВ,

Ўзбекистон МТДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.