ИЗЛАНИШДАГИ НИЗОМИДДИН

Низомиддин Худойбердиев туманимиздаги иқтидорли ёшлардан. У дастлаб туманимиздаги 14-мактабда, сўнг НамДУ қошидаги 1-академик лицейда таҳсил олган. 2018 йили Наманган муҳандислик қурилиш институтини бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши бўйича тамомлади. 2019 йилдан ушбу институтда иссиқлик ва газ таъминоти, вентиляция, ҳавони мўътадиллаш ва ҳаво ҳавзасини муҳофаза қилиш йўналиши бўйича магистратурада ўқишни давом эттирмоқда. Ҳозирда иккинчи босқичда. Ўқиш даврида унинг бир нечта мақолалари Англия ва Қозоғистонда чоп этиладиган журналларда нашр этилди. Хусусан, Қозоғистонда чоп этилган мақоласи «Энг яхши ёш олим – 2020» халқаро илмий конференциясида биринчи ўринни эгаллади. У биринчи даражали диплом ва олтин медаль билан тақдирланди.

Келажакда илмий изланишларини давом эттириб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишни дилига туккан Низомиддинни эришган ютуқлари билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилаймиз.