КУЗГИ ШУДГОРЛАШНИ СИФАТЛИ ЎТКАЗИШГА БАҒИШЛАНДИ

Туманимизда 2021 йил ҳосили учун 6400 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари олиб борилади. Кузги шудгорлашни сифатли ва қисқа муддатларда ўтказиш мақсадида туман «Шудгор штаби», 10 та шудгорлаш отряди ташкил қилинди, бу отрядларга 33 та ҳайдов трактори бириктирилди. Ҳудудларда ҳайдов сифатини назорат қилиш учун «Сифат назорат» ишчи гуруҳи тузилиб, ҳайдов сифатини мунтазам назорат қилиб бориш белгиланди.

21 октябрь куни «Улуғбек» фермер хўжалигида кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов сўзга чиқди ва кузги шудгорлашни сифатли ўтказишда зарур бўлган агротехник тадбирларга асосий эътиборни қаратди.

Семинарда вилоят ҳокими Ш.Абдураззақов қатнашди ва келаси йил учун мустаҳкам замин ҳозирлаш мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил эканлигини таъкидлади.

Туманимиз ҳокими М.Апақов кузги шудгорлашни уюшқоқликда ташкил қилиш билан бирга, барча агротехник тадбирлар сифатли ўтказилиши таъминланишини билдирди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.