ҲАМИША ҚАЛБИМИЗДАСИЗ

Хабарингиз бор, мамлакатимиз раҳбарининг Фармонига кўра коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ фаоллар, соҳа ходимлари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди. Улар сафида яқиндагина вафот этган, касбининг фидойиси, туманимиз тиббиётининг жонкуярлари – туман тиббиёт бирлашмаси координатори, камтарин ва самимий шифокор Орифжон Солиев ҳамда тиббиёт ходимлари касаба уюшма қўмитаси раиси, эл ардоғидаги шифокор Комилжон Болтабоевлар ҳам бор. Афсуски, бешафқат ўлим уларни орамиздан эрта олиб кетди.

Бугун туман ҳокими М.Апақов ҳамда сектор раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари марҳумларнинг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришди ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини топширишди. Ҳар икки шифокорнинг хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.