ОЙБЕК ҲАМИДОВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Россия Федерациясининг Татаристон ўлкасида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган XVIII жаҳон чемпионати вилоятимиз спорт жамоатчилигини хушнуд этадиган хушхабар билан якун топди. Қозон шаҳридаги «Ак Барс» кураш саройида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада 35 та давлатдан 150 нафадан зиёд полвон 13 та вазнда ғолиблик учун гиламга тушди. 57 килограмм вазн тоифасига эга бўлган спортчилар орасида баҳсларга қўшилган туманимиздаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ойбек Ҳамидов эркин усулида барча рақибларидан устун келиб, олтин медаль ва жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.