ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИГА «ISUZU» АВТОБУСИ

Туман ободонлаштириш бошқармасига «Isuzu» автобуси совға қилинди. Бу бошқарма ишчи-ходимлари туманимизни ободон ва кўркам қилишлари йўлида уларга катта қулайлик яратади. Туман ҳокими М.Апақов туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи С.Акраловга автобус калитини топширар экан, бу ишчи-ходимлар узоғини яқин қилиб, узоқ йиллар хизмат қилишини ва бошқарма моддий-техник базасини мустаҳкамлаб бориш бундан кейин ҳам доимий эътиборда бўлишини билдирди.