УЧРАШУВ

Мактабимизда шу мактабнинг собиқ битирувчиси, ҳозирда «Абдуллоҳ ибн Умар» жоме масжиди имом хатиби М.Эргашев, «Аҳмад Яссавий» масжиди имом хатиби М.Эргашев, «Худойберди Эшон» масжиди имом хатиби И.Қирғизбоевлар 9-синф ўқувчиларига «Саломлашиш одоби» ҳақида маъруза қилдилар. Маъруза давомида диний ва дунёвий мисоллар асосида ибратли панд-насиҳатлар билан тушунча берилди.

Шу куни вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси ходимлари сержант К.Нишонов ҳамда сафдор Д.Шарифовлар иштирокида пиротехника воситалари ва унинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир якунида ўқувчиларга совғалар топширилди.

Юлдузхон ҒАНИЕВА, 1-мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.