«БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ РЕНЕССАНС – БУЮК ДАҲОЛАР ДАВРИ: МУТАФАККИРЛАР УЛУҒЛАНГАН ЮРТ»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган танловда Респуб-лика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлимининг «Миллат фахри» лойиҳаси давлат гранти ғолиби деб топилган эди. Мазур лойиҳа доирасида «Биринчи ва иккинчи Ренессанс – буюк даҳолар даври: мутафаккирлар улуғланган юрт» мавзусидаги ZOOM орқали масофавий мулоқот Уйчи туманида ташкил этилди.

Унда лойиҳа координатори Собитхон Милибоев лойиҳа календар-режаси ва лойиҳа доирасида барча туманларда босқичма-босқич амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, лойиҳа раҳбари Ҳабибулла Маткаримов кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб вазифаси экани ва мазкур лойиҳанинг келиб чиқиш ғояси, мақсади ва кутилаётган натижалар ҳақида гапириб ўтди.

Онлайн мулоқот давомида маърифат тарғиботчилари томонидан мавзуга доир маърузалар ўқилди.

ZООМ онлайн мулоқот ва лойиҳанинг афзалликлари ҳақида Республика Маънавият ва маърифат марказининг Чуст, Поп Тўрақўрғон туманлари бўлинмалари раҳбарлари С.Насимхонова, Ф.Примназаров, Ш.Қамбарова ҳамда Уйчи тумани маърифат тарғиботчилари Ж.Пўлатова, Э.Ортиқов, М.Холмирзаевалар муносабат билдиришди.

ZООМ онлайн мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмонов, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Эътиборхон Юнусова,

Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи тумани бўлинмаси раҳбари.