БОБОРАҲИМ МАШРАБ

Шоир ва мутафаккир Машраб Бобораҳим Мулла Вали ўғли 1640 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Унинг,  «Девони Машраб», «Девонаи Машраб», «Эшони Машраб», «Ҳазрати шоҳ Машраб» номлари остида халқ орасида қўлёзма ва тошбосма шаклида тарқалган қиссаларда шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти баён этилган.

Машраб отадан ёш етим қолади, оиланинг моддий қийинчиликлари янада ортади. Онаси ип йигириб, тирикчилик ўтказади. Машраб дин асослари ва фалсафадан яхши хабардор бўлган Сўфи Эшон Мулла Бозор Охунд хўжа Убайдулло қўлида диний таълим олади. Суфий тариқатлар бўйича билимини оширади, форсий тилни ўрганади. Тахминан 1665 йилларда Мулла Бозор Охунд тавсиясига кўра, ўша замонда катта обрўга эга бўлган йирик дин арбоби қашқарлик Ҳидоятулло Офоқ Хожа эшон ҳузурига боради.

Машраб деярли 40 йиллик умрини доимий сафарда, турли ўлкаларда дарбадарликда ўтказади. Қўнимсиз ҳаётга юзланган шоир, асосан, ижодий иш билан шуғулланади. Оддий халқнинг қашшоқ ҳаёти, зулму ситам остидаги оҳу ноласи шоир қалбини ларзага солади:  «Дили тиғи ситамдин пора бўлғон халқни кўрдум»…

Машраб асарлари чуқур ижтимоий йўналишга эга бўлиб, ўша давр ҳаёти, жамиятдаги воқеа-ҳодисалар билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, у баъзи руҳонийларнинг кирдикорлари ва ҳийлагарликларини фош этади, текинхўр мулкдорлар ва жоҳил амалдорларнинг зўравонлик фаолиятларини танқид қилади.

Шоир қўнимсиз ҳаётининг сўнгги манзили Балхда ҳоким, табақа ва мутаассиб шайх-муллалар Машрабни жисман йўқотиш пайига тушадилар. Шу тескаричи гуруҳларнинг расмий фатвоси ва Маҳмудбей қатағоннинг ҳукми билан 1711 йилда Балхда дорга осилади.

Машраб қолдирган бадиий мерос ҳажм ва жанрлар ва бизгача маълум асарлари Машрабнинг фавқулодда ноёб истеъдод эгаси эканлигидан далолат беради. Машраб ижоди шеъриятнинг янада кенгроқ ижтимоий мазмун ва жанговар руҳ касб этишида, адабиётдаги халқчиллик ва дунёвийликнинг чуқурлашувида, лирик турларнинг такомиллашувида бадиий санъатнинг моҳиятан инсон қадри-шарафи ва маънавий камолотини улуғлашга, эзгулик ва гўзалликни мадҳ этишга бағишланган шеърий меросида ғазал, мустазод, мурабба, мухаммас, мусаддас, мусабба, маснавий, рубоий, таърих каби жанр турларида битилган етук намуналарни учратамиз.

Исмоилжон МАМАЖОНОВ,

Республика Маънавият ва маърифат маркази  Янгиқўрғон тумани бўлинмаси раҳбари.