«ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ»

Республикамиз миқёсида 2021 йилнинг 14 январига қадар ўтказилаётган «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида бир қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилиб, унга аҳолининг кенг қатлами қамраб олинмоқда. Бу каби тадбирлар фуқаролар, айниқса, уюшмаган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, уларда она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси Наманган вилояти қўриқлаш бошқармасининг туманимиздаги 7-алоҳида отряди томонидан ҳам турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Туман марказидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида уюштирилган  мусобақаларда уюшмаган ёшлар вакиллари ҳам қатнашдилар.