БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОН

2-мактабда бўлиб ўтган вилоят семинарида расм чизиш бўйича вилоят танловларида муносиб иштирок этган ўқувчилар, туман ва вилоятда совринли ўринларни эгаллаган китобхон ва ёш ижодкор ўқувчилар фаоллик кўрсатдилар. Спортнинг турли йўналишлари бўйича вилоят, республика босқичларида фахрли ўринларни қўлга киритган 50 дан ортиқ спортчи ўқувчи кўргазмали чиқишларини намойиш этди. Компьютер тўгараги аъзолари ўзлари яратган дастурлари, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган тўгарак аъзолари пишириқлари, либослари ва қўл меҳнати билан тайёрлаган буюмларини намойиш қилдилар.

Семинарда вилоят Кенгаши депутати М.Турғунова, туман Кенгаши депутатлари Т.Охунова, А.Собитов, вилоят ХТБ, туман ХТБ вакиллари ҳам қатнашиб, семинарга юқори баҳо беришди ҳамда Н.Собирова раҳбарлигидаги мазкур таълим муассасаси жамоаси ишларига муваффақиятлар тилашди.

*3-«Б» синф ўқувчилари иштирокида ташкил этилган беш ташаббус доирасидаги тадбирлар унда қатнашганларда катта таассуротлар қолдирди. Гулшода Султонмирзаева, Ойгул Ҳумайдуллаева, Бобурбек Адашалиев каби билимдон ва санъатсевар ўқувчиларнинг шеърий чиқишлари, ижро этилган қўшиқлар, суратлар чизиш танлови тадбир мазмунини янада бойитди.

Муаттар САЙДАТОВА, 37-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.