«ОБОД ВА КЎРКАМ МАҲАЛЛАМ»

Ана шу шиор остида туманимизда ҳам 13 март куни  Наврўз умумхалқ байрами олдидан ҳашар ўтказилди.

Тумандаги 56 та МФЙ ҳудудида, 45 та умумтаълим мактаби, 48 та мактабгача таълим ташкилоти, соғлиқни сақлаш тизимига қарашли муассасаларда, шунингдек, тумандаги барча ташкилот, корхона ҳамда хусусий секторлар, марказий ва ички кўчалар, қабристонлар, маданий мерос объектларида ҳашар уюшқоқликда ташкил этилди. Ҳашарда 150 мингга яқин киши қатнашди.

Туман бўйича жами 100 тоннадан ортиқ чиқинди махсус полигонга жойлаштирилди, 250 км.дан ортиқ ариқ-зовур тозаланди, марказий ва ички кўчалардаги мевали-манзарали дарахтлар оқланиб, тартибга келтирилди. Бундан ташқари, 100 мингдан ортиқ турли хилдаги гул кўчати, 200 мингдан ортиқ мевали-манзарали кўчатлар ўтқазилди. Умумхалқ ҳашари доирасида 80 дан ортиқ кам таъминланган, боқувчиси йўқ, ногирон ва ёлғиз оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилди, таъмирга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланди. Наврўз байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.