ЎҚУВЧИЛАР ТУҲФАСИ

Мактабимизнинг технология фани ўқитувчиси, «Шуҳрат» медали соҳиби Орифжон Аҳмадалиев «Ёш дурадгор» тўгарагини маҳорат билан бошқариб келмоқда. Жонкуяр устоз ташаббуси билан ҳар йили ўқувчилар ҳасса ясаб, Наврўз байрами арафасида эҳтиёжманд оилаларга совға қилишади. Бу йил ҳам улар байрам арафасида туман ногиронлар жамиятига ўзлари ясаган ҳассаларни туҳфа этишди. 5-8-синфлар ўқувчиларидан Фозилжон Алишеров, Аброрбек Абдуллаев, Жасурбек Садриддинов, Аҳрорбек Қирғизбоев, Яҳёбек Баҳриддинов, Бурхон Қаюмовлар бу саховат тадбирида фаоллик кўрсатдилар.

Носиржон НЎЪМОНОВ, 1-мактаб директори ўринбосари.