2023 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР:

-Респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбе-кистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

-рўйхатга олувчи ходимлар – Ўзбекистон Республикасининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик  кўришга ва уни ўтказишга  жалб этилган, махсус ўқувдан ўтган вояга етган фуқаролари;

-уй хўжалиги – битта турар жойда ёки унинг бир қисмида биргаликда яшайдиган, ўзини яшаш учун барча зарур нарсалар билан таъминлайдиган, умумий хўжалик юритадиган, пул маблағларини тўлиқ ёки қисман бирлаштирадиган ва сарфлайдиган шахслар йиғиндиси. Бу шахслар қариндошлик муносабатларида бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Уй хўжалиги битта шахсдан иборат бўлиши мумкин.

З.РАҲМАТОВ, туман статистика бўлими бошлиғи.