БИТИРУВЧИЛАР ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК

Олий таълим, техникум, касб-ҳунар мактабларига жалб этиш мақсадида мактабимиз битирувчиларини туманимиздаги 2-сонли касб-ҳунар мактабига таништириш учун олиб бордик. Мактаб ўқувчиларини директор Муҳаммаджон Атабоев, директор ўринбосари Гулчеҳра Каримовалар қарши олиб, касб-ҳунар мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан таништиришди.

Шу куни мактабимизнинг уч нафар битирувчиси мазкур мактабда ўқиш истагини билдирди ва уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясига тақдим этилди.

Рокияхон ҲУСАНОВА, 29-мактабнинг амалиётчи психологи.