МУҲИМ САНАЛАРГА БАҒИШЛАБ…

Туман маданият марказида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман маданият, халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз» шиори остида ёшлар байрами ҳамда 2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда «Ёшлар ва қонун» танловининг Республика босқичи ғолиблари сафидан жой олган 39-мактаб жамоаси, «Ёш китобхон оила» танлови ғолиблари, «Камалак юлдузлари» танловида Республикага йўлланма олган ижодкорлар ҳамда фаол етакчилар тақдирланишди. Тадбир туман маданият маркази томонидан тайёрланган бадиий дастур билан якунланди. Дастурда ёш истеъдодларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.