ПРЕСС КЛУБ УЙЧИДА

Жорий йилда туманимизда 44 та умумий ўрта таълим мактабини 2812 нафар йигит-қиз тамомлади. Улардан 107 нафари олтин, 22 нафари кумуш медалга сазовор бўлди. Собиқ битирувчилардан 1960 нафари олий таълимда ўқиш истагини билдирган.

Туман маданият марказида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида вилоятимиздаги олий ўқув юртларининг ректорлари ҳамда қабул комиссияси масъуллари иштирокида пресс клуб ташкил этилди. Уни туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов очди ва пресс клуб фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Пресс клуб давомида олий таълимда ўқиш истагини билдирган туманимиз ёшлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Тадбир ниҳоясида 6-мактабнинг битирувчиси, республика фан олимпиадаси иштирокчиси Маржона Рустамжоновага туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си  ва эсдалик совғаси ҳамда мактабларни олтин медалга тамомлаган ёшлардан 30 нафарига медаллар тантанали тарзда топширилди.