СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА ЯҚИН КЎМАКЧИ

Давлат солиқ хизмати идораларида «Солиқчи тадбиркорга кўмакчи» тизими доирасида ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, жорий йил давлат солиқ хизмати органлари электрон хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида my.soliq.uz порталининг янгиланган қўшимча хизматларга эга бўлган версияси ишга туширилди. Бунинг натижасида солиқ тўловчи ва солиқ органи ўртасида бевосита мулоқотлар камайиши ва солиқ органларининг янада очиқлиги ҳамда шаффофлиги таъминланишига эришилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этиш жоиз. Шунга асосан туманда айрим сабабларга кўра фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ҳал этилиб, фаолиятини қайтадан тиклашга ёрдам берилди.

Нодирбек УЗОҚОВ,

туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи.