ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР

Яқинда туман ХТБ биносида «Идоравий архивларда иш юритиш тартиби» мавзусида амалий ўқув семинар ўтказилди. Унда идоравий архивларда иш юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тартибга солиниши таъкидланди. Туман давлат архиви директори М.Абдуллаева сўзга чиқиб, идоравий архив ўзига юкланган вазифаларга тўхталди ва «Ўзархив» агентлиги органлари ва муассасалари билан келишилган меъёрий-услубий ҳужжатларга мувофиқ ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ҳамда архивнинг жамлаш манбалари ҳисобланган бошқа ташкилотнинг иш юритиш жараёнида тугалланган ҳамда таркибий ҳужжатларни жамлаб ҳисобга олиб сақлаш, уларга фонд рақами бериш, улардан фойдаланиш ва сақлаш учун тегишли давлат архивларига топширишни амалга ошириш кераклигини таъкидлади.