Agar ogohsen sen… – uychinoma.uz

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган
«Агар огоҳсен сен…» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида
«Уйчинома» газетаси таҳририяти, туман ҳокимлиги ахборот хизмати
томонидан «Ижтимоий муаммоларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш
шакллари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлигининг кичик
мажлислар залида ўтказилган мазкур тренингда вилоят, туманда фаолият кўрсатаётган
ОАВ ҳамда блогерлар вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб лойиҳа раҳбари Муҳаммадали
Қамбаров «Агар огоҳсен сен…» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси
доирасида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтди. Сўнг «Правда
востока» газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Феруза Атаханова,
«Орзу ва ҳаёт» ижтимоий лойиҳаси раҳбари Илҳомжон Қосимов ижтимоий
муаммоларнинг ёритилиши бўйича тажрибаларидан сўзлаб беришди. Тадбир
иштирокчиларига китоблар совға қилинди.

Тренингда туман ҳокимининг ўринбосари
Аброр Собиров қатнашди.

Анваржон АТАҚЎЗИЕВ,

туман Кенгаши депутати.

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ТИЗИМИ ЎЗГАРДИ ВА ТАКОМИЛЛАШАДИ
Мамлакатимизда кексаларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини
шакллантириш, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган
фахрийларнинг моддий таъминотини янада кучайтириш мақсадида Президентимизнинг
2021 йил 11 майдаги ПФ-6224-сонли Фармонига мувофиқ, 2021 йил 10 майдан бошлаб
1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар
конслагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган
даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда
2500000 сўм этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида Гулбоғ МФЙда
яшовчи фуқаро иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мадамин Абдуллаевнинг пенсия миқдори
1330211,35 сўмдан мазкур қарорга мувофиқ 2021 йил 10 майдан 2500000 сўм этиб
белгиланди.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

-давлат пенсияларини тайинлашда
фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий
хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда пенсияга
чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат
дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш
марказларига мурожаат қилиш орқали «Ягона меҳнат миллий тизими»
идоралараро дастурий-аппарат комплекси (кейинги ўринларда – ЯММТ ИДАК)га
киритиш хизмати жорий этилади;

-давлат пенсияларини тайинлаш
ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда меҳнат
стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги
ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон
маълумотлар алмашинуви асосида олинади;

-давлат пенсияларини тайинлаш
учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Алишер КАМОЛОВ,  БТПЖ туман бўлими инспектори.

ЧИҚИНДИЛАРНИНГ АТРОФ-МУҲИТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Ҳозирги кунда инсоният олдида
ишлаб чиқариш жараёнида ажралган чиқиндилар экологик жиҳатдан безарар бўлган,
атроф-муҳитга хавф келтирмайдиган технологияларни яратиш муаммоси турибди. Минг
афсуски, ишлаб чиқариш тармоқларида ва маиший турмушда бунинг иложи бўлмаяпти.
Кўплаб чиқиндиларнинг деярли барчаси зарарсизлантирилмасдан, тозаланмасдан
атроф-муҳитга ташланиши ва тўпланиши содир бўлмоқда. Бунинг натижасида эса чиқиндиларнинг
салбий таъсири, табиатда турли нохуш ҳолатларни юзага келтирмоқда.

Энди ҳосил бўлган чиқиндиларни ёқишда
давом этаётганларга қуйидаги инсон ва табиат учун зиён ва хавфли бўлган
фактларни келтириб ўтамиз.

Дўкондан нима сотиб олишингиздан қатъи
назар, ҳаттоки бир дона нон ёки минерал сув бўлсин, у полиэтилен пакетда бўлса ҳам,
албатта, уни алоҳида пакетга текинга ўраб беришади. Бугунги кунда истаган ўровчи
материал поливинилхлориддан тайёрланиши маълум. Ундан қурилиш материаллари,
мебель, идишлар, кўпгина болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.
Бундай чиқинди-ларнинг ёниши, ҳаттоки қизиши натижасида фақатгина ис гази ва
тутунлар эмас, балки бир қатор зарарли газлар, жумладан, бугунги кунда дунёга
маълум бўлган, хавфли кимёвий модда ҳисобланадиган диоксинлар ҳосил бўлади.
Диоксинларнинг заҳарли хусусиятларидан бири ҳужайра даражасида таъсир кўрсатишидир.
У барча тирик ҳайвонлар учун ҳалокатли, кўпгина ўсимликларни нобуд қилади.
Табиат ва инсон учун бўлган бундай хавфли модда бир неча ўн йиллар давомида сақланиб
қолади, бу турдаги заҳарли моддалар кимёвий ва биологик парчалинишга учрамайди.
Ичимлик сувига, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланиладиган сувга
тушиб, оқава сувлар ва дарёлар ёрдамида улар катта ҳудудларга тарқалади.
Организмга тушиб, бу моддалар ихтиёрий озуқа занжирига бемалол кўчиб ўтиши
мумкин. Тупроқдан ўсимлик, ҳайвон ва инсонга, сувдан сувўтлари, балиқларга.

Дунё бўйича бир йилда 4 триллион
дона пекет ишлатилади. Улар 1 млн. дона қуш, 100 минг денгиз сут эмизувчилари
ва балиқларни нобуд қилмоқда. Ўз юртимизни, табиатимизни, Ватанимизни асраш ҳар
биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Шундай экан, агар ҳар биримиз табиатга чиқараётган
чиқиндиларнинг миқдорини камайтириб, табиатимизни асрасак, биздан келажак
авлодларимизга озод ва обод Ватан қолади.

Ойбек БОЛТАБОЕВ,

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси инспектори. 

ТОЗА ҲАВО – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
Атмосфера ҳавосини автомобиль
воситаларидан чиқаётган зарарли моддалардан муҳофаза этиш олдимизда турган
глобал муаммолардан бири саналади. Зарарли моддаларни камайтириш учун турли
технологик жараёнларни қўллаган ҳолда кўзланган мақсадга эришиш мумкин.
Автомобилларнинг техник ҳолати юқори даражада бўлмоғи зарур. Транспорт дудбўронидан
чиқаётган ис гази миқдорини меъёрида сақлаш, автомобиль карбюраторларининг
нормал ишлашини таъминлаш атмосфера ҳавосини асраш демакдир.

Ҳозирда ҳавога ажралиб чиқаётган
азот оксидининг 30-60, ис гази ва карбонат ангидриднинг 40-90, қўрғошиннинг  35-95, қаттиқ заррачаларнинг 10, SO2 ва
канцероген моддаларнинг 5 фоизи бевосита автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри
келади.

Вилоятда мавжуд автотранспорт
воситаларининг асосий қисми шахсий автотранспорт воситалари ҳисобланади.
Транспорт воситаларидан атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдори
транспортлар сонининг кўпайиши билан йилдан-йилга ортиб бормоқда, лекин транспорт
воситаларини сиқилган газ мосламасига ўтказилиши натижасида транспорт
воситасидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори сезиларли камайганлигини
кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабларини
амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,
Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 1996 йил 31 мартдаги 12/79/137-сонли «Тоза ҳаво» ойлиги
тадбирлари ўтказиш тўғрисидаги қўшма буйруғига асосан Республикамиз миқёсида бўлгани
каби вилоятимиз ҳудудида ҳар йили икки босқичда «Тоза ҳаво» назорат
тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Иккинчи босқич 10 августдан 10 сентябрга қадар ўтказилади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий
мақсад кўчма ифлослантирувчи манбалар устидан давлат назоратини амалга ошириш,
автотранспорт воситаларининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий
таъсирини камайтириш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалаларига кенг
жамоатчилик диққатини жалб қилиш ҳамда фуқаролар ва корхоналарнинг табиатни муҳофаза
қилиш қонунлари талабларига риоя қилишларидан иборатдир.

Биз нафас олаётган ҳаво мусаффо бўлса,
унинг таркиби экологик ва санитария қоидалари талабларига жавоб берсагина, фуқароларимизнинг
қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаган бўламиз.

Араббой АЗИМОВ,

Нозимжон ҲАМДАМОВ,

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси инспекторлари.

ЭЗГУ ҒОЯ
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш,
ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан
бири ҳисобланади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни
таъминлаш соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш
шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига
айланиб бормоқда.

Ушбу ишларни амалга оширишда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июнда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари
бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
ПФ-6012-сонли Фармони дастуриламал ҳисобланади.

Амалга оширилаётган кенг кўламли
ислоҳотлар инсонлар ҳаёти, дунёқараши ва турмуш тарзининг тубдан ўзгаришига
кенг йўл очмоқда. Жамиятда «Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо
этамиз» деган шиор остида улуғвор мақсад шаклланди ва «Жамият – ислоҳотлар
ташаббускори» деган янги эзгу ғоя кундалик фаолиятимизга фаол ва чуқур
сингиб бормоқда.

Отабек ЖЎРАЕВ,

вилоят прокуратураси бўлим прокурори.

ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ
Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-675-сонли
Қонуни билан Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди. Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув
жорий қилинди. Қонун билан Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга
кўра:

-кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб
қўйиш;

-жиноят иши бўйича дастлабки
эшитув;

-айбга иқрорлик тўғрисида келишув
институтлари жорий қилинди.

Жиноят ишида ҳимоячи иштирок
этиши шарт бўлган ҳолатлар кенгайтирилди:

-шахс амалда ушланган ёки уни
ушлаш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбири якунланган пайтдан бошлаб, у билан боғлиқ
процессуал ҳаракатлар амалга оширилгунга қадар ҳимоячи билан ҳоли учрашиши
таъминланди;

-тезкор-қидирув фаолиятни амалга
оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан
аризалар, тушунти-ришлар ва кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор
ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилади (ҳимоячидан
воз кечилган ҳоллар бундан мустасно).

Шунингдек, Жиноят процессуал
кодексига киритилган ўзгарти-ришларга кўра, ушлаб туриш муддати шахс амалда
ушланган пайтдан эътиборан кўпи билан 48 соатни ташкил этади (илгари ушбу
муддат шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга
келтирилган вақтдан бошлаб ҳисобланган).

Ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган
ҳолатлар тоифасига қуйидагилар киритилди:

-дастлабки эшитув ўтказилаётган
ишлар;

-ўта оғир жиноят содир этганликда
гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар;

-шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки
уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётган;

-айбига иқрорлик тўғрисида
келишув тузилган ишлар.

А.АКБАРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман
судининг раиси,

Н.АҲМЕДОВ,

девонхона мудири,

Дилноза МИРЗАЕВА,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.

«ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ: ТАҲЛИЛ ВА КУЗАТУВЛАР»
Жамоатчилик назорати – бу фақатгина
давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш
усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим
омилларидан биридир.

Жамоатчилик назорати, биринчи
навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим,
соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларида жорий
этилиши зарур. Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуа-ларидаги маҳсулотлар ва
хизмат кўрсатиш сифати каби масалалар ҳам доимо жамоат-чилик назоратида бўлиши
даркор. Бу борада оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда
чинакам «жамият кўзгуси»га айланиши керак. Сўз эркинлигини
таъмин-лашга қаратилган ислоҳотлар ўтган даврда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш
ясади.

Жамоатчилик назорати ҳам, оммавий
ахборот воситалари ҳам ягона бир мақсадга, яъни халқимизни рози қилиш ва унинг
турмушини яхшилашга қаратилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамкорлиги
ва «Уйчинома» газетаси таҳри-риятининг «Агар огоҳсен
сен…» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Жамоатчилик назорати: таҳлил
ва кузатувлар» мавзусидаги навбатдаги матбуот анжуманида соҳа
мутахассислари ҳамда ОАВ, блогерлар вакиллари иштирок этдилар. Уни туман ҳоким-лиги
ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди ва олиб борди. Мавзу юзасидан
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Баҳодир Қодировнинг маърузаси тингланди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғаппаров мавзу
юзасидан мулоҳазалар билдириб, 1-чорак мобайнида депутатлар фаолияти бўйича
ахборот берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари
Азамат Абдураҳмонов жамоатчилик назоратини кучайтириш ва тарғиботи бўйича
навбатдаги вазифалар ҳақида сўзлади.

Матбуот анжумани давомида
жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир таклиф, мулоҳаза ва тавсиялар
билдирилди. ОАВ  ҳамда блогерлар
вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Авазбек АБДУЛЛАЕВ,

туман Кенгаши депутати.

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сонли қарори билан сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Мутахассисларнинг эътироф этишича, томчилатиб суғоришнинг афзаллиги, энг аввало, сув ресурсларини тежашда намоён бўлади. Бунга суғориш режимининг ўзига хослиги, буғланишнинг пастлиги, обиҳаётнинг беҳуда оқиб кетмаслиги туфайли эришилади, албатта. Энг муҳими, томчилатиб суғоришда сув ўсимликка шланглар воситасида етказиб берилганлиги учун дала тупроғи қотмайди, натижада қатор ораларига ишлов беришга эҳтиёж туғилмайди. Тупроғи қотмаган майдон эса мавсум охирида сифатли ва осон ҳайдалади. Ўғит сув билан бирга берилганлиги боис, ўғитлаш учун техника ишлатишнинг зарурияти йўқолади. Натижада меҳнат ва ёнилғи-мойлаш материаллари тежалади. Далада сувчиларнинг қўл меҳнати кескин камаяди. Деҳқон ва фермерларимиз томчилатиб суғоришнинг афзал жиҳатларини аллақачон англаб етганлиги боис бу усул тобора оммалашиб, нафақат интенсив боғларда, балки пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик ва полизчилик тармоқларида, шунингдек, иссиқхоналарда ҳам кенг жорий этилмоқда. Пировардида, табиий ва моддий ресурслар тежалиши билан бирга, ҳосилдорлик муттасил ошиб бормоқда. Бу мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз ва арзон нархларда етказиб беришга имконият яратаётгани билан янада аҳамиятлидир.

ЖЎРАБЕКНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Ҳамюртимиз, Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ўқитувчиси Жўрабек Иззатиллаев
техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга бўлди.
Унинг  диссертацияси мавзуси – «Қайта
тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимлар» масаласи
бугуннинг долзарб муаммоларидан бири, яъни аҳолига узлуксиз электр энергиясини
етказиб беришдаги камчиликларни бартараф этишга бағишланганлиги билан ҳам
мутасадди-ю мутахассислар эътиборини тортди.

Жўрабек ёшлигидан билимга чанқоқ,
тиришқоқлиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. У тумандаги
40-,31-мактабларда, Наманган ихтисослашган академик лицейида таҳсил олган.
Тошкент Давлат техника институтини тамомлаган.

Ж.Иззатиллаев ўз ихтисослиги бўйича
Деҳли, Олма-ота, Москва шаҳарларида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманларда қатнашган.
Илмий ишлари жуда кўп  ОАВ, ижтимоий
тармоқларда ёритилган.

Бугун 34 ёшли Жўрабек Иззатиллаевнинг эришган илмий даражаси ҳар бир илм
йўлида бел боғлаган уйчилик учун улкан тажриба мактабидир. Биз ҳамюртимизни
улкан муваффақияти билан қутлаймиз ва келгуси ишларида зафарлар тилаймиз.

ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ НИМА?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 502-510-моддаларида ҳадя шартномаси тўғрисида шарҳлар берилган бўлиб,
унга мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни мулк қилиб
беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан
мулк ҳуқуқи(талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд уни ўзи ёки
учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёки озод қилиш
мажбуриятини олади. Ҳадя олувчи ўзига ҳадя топширилгунга қадар истаган вақтида
уни рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда ҳадя шартномаси бекор қилинган ҳисобланади. Ҳадя
шартномасининг шакли-ҳадя қилиш айни пайтда ҳадяни ҳадя олувчига топшириш оғзаки
амалга оширилиши мумкин. Ҳадяни топшириш уни тақдим қилиш, рамзий топшириш
(калит ва ҳакозоларни тақдим қилиш) ёки ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни тақдим
этиш йўли билан амалга оширилади.

Кўчар мулкни ҳадя қилиш
шартномаси.

-ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида;

-фуқаролар ўртасида энг кам иш ҳақининг
ўн бароваридан ортиқ суммага шартнома тузилаётганда;

-шартномада келажакда ҳадя этиш
ваъда қилинган ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилиши лозим;

-кўчар мулкни ҳадя қилиш
шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автотранспорт
воситаларини ҳадя килиш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг
унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ва соғлигига қарши атайлаб
жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади. Ҳадя
олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчини ворислари судда ҳадяни
бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга. Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун
катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг
бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфини солса ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд
тартибида талаб қилишга ҳақли. Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан
олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчини ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқини шарт қилиб
қўйилиши мумкин, агар ҳадя шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ҳадя шартномасига мувофиқ ҳадя беришни ваъда қилган шахснинг мажбуриятлари
унинг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари)га ўтади.

Санобар ТЎРАБОЕВА,

фуқаролик ишлар бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси.