«Kitobxon millat» – uychinoma.uz

ТАҲРИРИЯТ ҚОШИДА КУТУБХОНА
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан
молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси
доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан бир қатор
тадбирлар амалга оширилди.

Салкам ўн ой давомида ўтказилган
маънавий-маърифий тадбирлар, “Китобхон оила” танлови туманда китобхонликни ривожлантириш,
оилавий китобхонлар сафини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Лойиҳа
доирасидаги яна бир тадбирлардан бири кутубхона фаолиятини йўлга қўйиш эди. Таҳририят
қошида ташкил этилган ахборот кутубхона марказига грант маблағи асосида 5
миллион сўмлик бадиий адабиётлар келтирилди. Шунингдек, бу ерда мутолаа учун
шароитлар яратилди.

-Туманимизда мана шундай мўъжазгина
кутубхона ташкил этилганидан мамнунмиз, -дейди китобхон ўқувчилардан Лазизбек
Неъматиллаев. –Мен таҳририятга тез-тез келиб тураман. Уйимиздаги кутубхонада йўқ
янги бадиий адабиётлар бу  ерда бор экан.
Бундан жудаям хурсанд
бўлдим.

Таҳририят қошида ташкил этилган кутубхона туман аҳолисига хизмат кўрсатиши барчани қувонтирди. Умиджон СУЛТОНОВ.

ИЛМ ЧАШМАСИ
Китоб ҳақида фикр юритишдан аввал
сиз бу сўзнинг луғавий маъносига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз?  Китоб сўзи араб тилидан олинган бўлиб, битик,
ёзилган деган маъноларни билдирар экан. Дарҳақиқат, китоб илм чашмаси, қалбимизни
ёритувчи машъалдир.

Китоб инсон фикрини ўстиради,
дунёқаришини кенгайтириб,  билимини
бойитади, зарур пайтда ором беради, қийин дамларда йўл-йўриқ кўрсатади, маслаҳатчи
бўлади.

Улуғ бобомиз Абдураҳмон Жомий
таъкидлаганларидек:

«Китобдан яқинроқ дўст йўқ
жаҳонда,

Ғамхўринг бўлгай у бахтли
замонда».

Китоб – моҳир тарбиячи. Одоб-ахлоқ
кони бўлган буюк хазина. Китоб инсон завқини оширади, сўзга чечан қилади. У
биздан ҳеч нарса талаб қилмайди, аммо бизни камолотга етказади.

Ҳозирги техника асрида ўқувчи-ёшларнинг
китобга бўлган қизиқиши қувонарли даражада эмас. Ёшларда китобхонлик
маданиятини ошириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан
китобхонликни давлат сиёсати даражасига қўйиш ҳақидаги фармойишлари эълон қилинди.
Кўрик-танловлар орасида «Китобхон оила», «Ёш китобхон»
танловларининг ўтказилиши, ғолибларга катта соврин қўйилганлиги қувонарли ҳол,
албатта. Бу ёшларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқининг янада ошишига хизмат қилмоқда.

Алқиссаким, китоб билим, илм қасрининг
калитидир. Кимки китобни ёшлигидан севиб, у билан қиёматли дўст бўлса, китоб ўқишни
кунлик одатга айлантирса, у киши албатта, зиёли, маърифатли бўлиб етишади.
Шундай экан, китоб энг яқин дўстимиз, ҳамроҳимиз бўлмоғи лозим.

Диёра АБДУРАҲМОНОВА,

жамоатчи мухбир.

«ЁШЛАР ВА КИТОБХОНЛИК»
Бугунги ёшларимиз ўз халқининг
маънавий қадрияти, тарихи, адабиёти ва санъатини қанчалар мукаммал билса, бу рўйи
заминда ўз ўрни ва мавқеини, келажагини шунчалар мустаҳкамлаб олади. Бунга фақат
ва фақат китобхонлик ва мутолаа, тинимсиз изланишлар эвазига эришиш мумкин.
Демак, китоб келажакка йўл очади. Келажак эса бугундан бошланади.

6-мактабда ташкил этилган
«Ёшлар ва китобхонлик» мавзусидаги семинар-тренингда айни шу ҳақда сўз
борди. «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан
молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси
доирасида ўтказилган мазкур тренингда китобхонликни ривожлантириш, ҳар бир
оилада бунга асосий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида лойиҳа раҳбари Муҳаммадали
Қамбаров, ижодкор Ўринбой Мўминов фаол иштирокчиларга китоблар совға қилишди.

Дилфуза ТОЖИБОЕВА, 14-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси. 

ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ОИЛАСИ – ҒОЛИБ
Ўтган бир йил давомида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик
жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан
молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси
доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан бир қатор
тадбирлар амалга оширилди.

Лойиҳа якунида ижтимоий тармоқлар
орқали ўтказилган «Китобхон оила» танлови, айниқса, пандемия
шароитида бизга жудаям маъқул бўлди. Унда жуда кўп оилалар қатнашиб, ўз
видеолавҳаларини тақдим этиб боришди. Видеолавҳаларни ижтимоий тармоқлар орқали
биз ҳам кузатдик.

Туман ҳокимлиги,
«Уйчинома» газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат
маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танлов якунига кўра,
мактабимиз ўқувчилари таълим-тарбия олаётган Неъматиллаевлар оиласи биринчи ўрин
ҳамда 298500 сўмлик китоблар жамланмасини қўлга киритди.

Бу ютуққа оила бекаси Саодатхон
тарбиялаётган фарзандлар – Қобилжон, Камронбек, Лазизбекларнинг ҳар бири алоҳида
ҳисса қўшишди.

Танловнинг юқори савияда ўтишида
жонбозлик кўрсатган ташкилотчиларга мактабимиз жамоаси номидан миннатдорчилик
билдирамиз.

Ҳамидахон ВАЛИЕВА,

Салимахон МАМАДАЛИЕВА,

7-мактаб ўқитувчилари.

5 ФОЙДАЛИ ОДАТ
Агар китобни тўғри баҳолаш,
танлаш ва сотиб олишни ўргансангиз, ўзингизда китоб ўқишдек бебаҳо одатнинг
пайдо бўлишига эришасиз.

АҚЛЛИ БЎЛАСИЗ

Китоблар – ақлий фаолиятни
ривожлантириш, хотирани яхшилаш ва ўрганиш қобилиятини оширишга мўлжалланган
дориларнинг энг яхши ўрин босувчиси ҳисобланади. Дорилар вақт ўтиши билан ҳеч қандай
фойда бермай қўйиши мумкин, лекин китоб ўқиш ҳар доим ақлингизни чархлаб
боради.

ҲАР ДОИМ ЎЗ БИЛИМЛАРИНГИЗНИ
ЯНГИЛАБ БОРАСИЗ

Ёзувчи асарни ёзишда унга ўзининг
донишмандлигини сингдиради. Ўқувчи бу сўзларни ўқиётганда ёзувчининг ўша
донишмандлик оламига кириб қолгандек бўлади. Асарни бироз вақт ўқиганингиздан
кейин ўзингизни худди ақлингиз янгилангандек ҳис қиласиз. Бундай янгиланишдан
кейин сизга суҳбатларда ўзингизни кўрсатиш осонроқ бўлади.

ЁЛҒИЗЛИККА ЎРГАНАСИЗ

Китоб ўқишда фикрлаш учун тўхтаб
олиш ва ҳамиша ўзимизни яхшилаб бориш билан биз хонада ёлғиз ўзимиз хотиржам ўтиришга
ўрганиш имкониятига эга бўламиз. Француз математиги Блез Паскал айтган
инсониятнинг асосий муаммоларидан бирини шу йўл билан енгиш мумкин:
«Одамларнинг ҳамма бахтсизликлари уларнинг ўз хонасида хотиржам ўтира
олмасликлари натижасида юз беради».

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ТАЖРИБАГА ЭГА БЎЛАСИЗ

Донишмандликка бўлган ташналик – ҳаддан
ташқари берилиб кетишдан қўрқмасдан, муаммосиз қондириш мумкин бўлган
бирдан-бир истак ҳисобланади. Етарлича ўқиб бўлганимиздан кейин биз яхши ғоялар
ва жасурлик билан тўлиб-тошамиз, шунинг учун дунёни текширишга тайёр бўламиз.

МЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШНИ ЎРГАНАСИЗ

Қанча кўпроқ ўқисак ва вақтимизни
китоблар билан ўтказсак, шунча кўпроқ концентрация тўплаймиз ва шунча кўпроқ
медитация қилишни хоҳлаймиз.

Ўқиш туфайли биз хотиржамроқ ва
чидамлироқ бўламиз, узоқ вақт оралиғида битта нарсага диққатимизни қаратишни ўрганамиз.
Шундай экан, китоб ўқинг. У сизнинг доимий ҳамроҳингиз бўлсин!

Наргиза ҲАМРОҚУЛОВА, 22-мактаб ўқитувчиси.

ҲУЗУРБАХШ ТУЙҒУ
Қачон, қайси жамиятда китоб
ёзилган ва ўқилган бўлса, ўша ерда тараққиёт, тинчлик бўлган. Ёв босиб келган бўлса-да,
енга олмаган, ўзи енгилган.

Ҳар қандай жамият қурилишида
унинг ўтмишидаги ҳаётий тажрибалар пойдевор вазифасини ўтаган. Бу тажрибалар
эса китоблар орқали етиб келган.

Инсониятни ўрмонлару ғорлардаги
ибтидоий ҳаётдан цивилизацияга китоб олиб чиққанлиги рад этилмас ҳақиқат бўлса-да,
бугунги кунда айрим калтабин «доно»лар китобдан воз кечишни,
компьютердан ўқиш қулайлигини айтиб, ўта нотўғри ғояни олға сурмоқдалар.
Китобдан воз кечиш ўтакетган гумроҳлик бўлади. Ёшларимиз, ҳозирги китобхонлар
бундай сафсаталарга учмай, китоб билан ошноликни мустаҳкамласалар, энг тўғри йўл
бўлади.

Китоб беминнат устоз, самимий дўст,
саховатли улфатдир. У сиздан ҳеч нарса сўрамайди, истаганингизни беради, соғлиғингизга
дахл қилмайди, руҳиятингизни кўтаради, йўлда вафодор йўлдош, ҳатто беморликда ҳам
китоб ўқисангиз, дардингиз енгиллашади, ҳаловат топасиз. Одатда, китобсевар
одам китобни қўлига олгандаёқ қандайдир таърифлаб бўлмас ҳузурбахш туйғуни ҳис
этади. Бу туйғуни компьютер беролмайди. Мен компьютерни инкор қилмоқчи эмасман,
жамият ҳаётида бугун унинг аҳамияти беқиёс. Аммо асарни китобдан ўқиган афзал.

Қадимда китоб сиёҳига хушбўй
мушк-анбарлар қўшилиб ёзилгани учун саҳифани очишингиз билан димоққа ёқимли
ифор урилиб, китобхоннинг баҳри дили очилар экан. Шу тажрибани бугунги матбаачиликда
қўлланса, менимча, ғоят мақбул иш бўларди.

Ҳозирги китобсеварлар юқоридаги  фикрларимдан зарур хулосалар ясаб, китоб
билан дўстликни мустаҳкамласалар, соз бўлади.

Шоира ТОЖИБОЕВА,

22-мактаб ўқитувчиси.

«КИТОБХОН ОИЛА» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ
Туман ҳокимлиги,
«Уйчинома» газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат
маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш
жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги
давлат гранти лойиҳаси доирасида ўтказилган
«Китобхон оила» кўрик-танлови якунланди.

Танловга тақдим этилган ижодий
ишлар кўриб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

-1-ўрин – диплом ҳамда 298500 сўмлик
китоблар жамланмаси билан Кесканёр МФЙда яшовчи Неъматиллаевлар оиласи;

-2-ўрин – диплом ҳамда 180500 сўмлик
китоблар жамланмаси билан Ҳуррият МФЙда яшовчи Маҳаммадалиев(Аҳмаджонов)лар
оиласи;

-3-ўрин – диплом ҳамда 147500 сўмлик
китоблар жамланмаси билан Пастгузар МФЙдан Маҳбуба Ёқуббоева оиласи тақдирланди.

Рағбатлантирувчи мукофот – диплом
ҳамда 57000 сўмлик китоблар жамланмаси билан

-Уйчи педагогика коллежи ўқувчиси
Нилуфар Ботиржонова;

-26-мактаб ўқувчилари Жамшидбек
Акбаров, Маржона Акбаровалар оиласи;

-33-мактабнинг 6-синф ўқувчиси
Дурдона Икром-жоновалар тақдирланишди.

Ғолибларни туман ҳокими, туман
маънавият ва маърифат кенгаши раиси Муҳаммадаюбхўжа Апақов самимий табриклаб,
китоблар жамланмасидан иборат совғаларни топширди.

Муқаддас ФАХРИТДИНОВА,

40-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

ТАФАККУР ДУРДОНАСИ
Машҳур француз файласуфи Франс Бекон: «Китоб тафаккур дурдоналарини авлоддан-авлодга элтувчи тафаккур дурдоналаридир», -деб бежизга айтмаган. Зеро, китоб ақлни чархлайдиган, тафаккур булоғини очадиган ва уни илҳомлантирадиган буюк мўъжизадир. Мактабимизда 6-7-синфлар ўртасида «Китоб – тафаккур дурдонаси» мавзусида беллашув ташкил этилди. Мактаб кутубхоначиси Маъзия Бўронова она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари билан ҳамкорликда ташкил этган тадбирда етти нафар ўқувчи 3 та «Адабиёт билимдони», «Биз севган асарлар», «Шеърият оламига сайр» шартлари бўйича беллашдилар. Тадбир қатнашчилари  адибларнинг ҳаёти ва ижоди, ўқиган бадиий асарлари, шеърият бўйича эгаллаган билимларини намойиш этдилар.

Якунда фахрли 1-ўринни
6-«А» синф ўқувчиси Мадина Баҳриддинова, 2-ўринни 7-«Б»
синф ўқувчиси Маржона Қосимжонова эгаллади. Ғолибларга эсдалик совғалари ва
фахрий ёрлиқлар топширилди.

Дилдора АБДУРАҲМОНОВА,

22-мактаб ўқитувчиси.

МАЪНАВИЯТ ХАЗИНАСИ
Бу дунёда инсон маънавиятини
юксалтириш, тафаккурни ўстириб, ҳаётда ўз ўрнини топишида беминнат дўстимиз бўлган
китобнинг ўрни беқиёс. Агар китобни ўзига дўст билган инсон билан суҳбатлашсак,
унинг қай даражада кўнгли пок, ширинсухан эканини англаб етамиз. Бундан
билишимиз мумкинки, китоб инсоннинг ички дунёсини гўзал қиладиган, ҳаётдан фақат
яхшилик излаб яшайдиган, ижобий фазилатларни ўзида мужассамлаштирадиган қилиб
тарбияловчи муҳим омил. Китобнинг яхши-ёмони, чиройли-хунуги бўлмайди. Фақатгина
биз китобни қалб ва ақл кўзи билан кўра олсак бўлгани. Бир сўз билан айтганда,
китоб инсонни мутафаккирликка чорлайдиган, ҳаётимизга маъно олиб кирадиган, умр
йўлимизни безайдиган бойлик. Шундай экан, китобдек маънавият хазинасига ошно бўлайлик.

Моҳизода МУРОДИЛЛАЕВА, 7-мактабнинг 10-синф ўқувчиси.

«ИЖОД ГУЛШАНИ»
Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш
жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Уйчинома» газетаси таҳририятига
ажратилган «Китобхон миллат» мавзусидаги давлат гранти лойиҳаси
доирасида Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Ижод гулшани»
мавзусида маҳаллий ижодкорлар ва ёш қаламкашлар билан  учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирни Республика маънавият ва
маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Эътиборхон Юнусова очди ва сўзни лойиҳа
раҳбари Муҳаммадали Қамбаровга берди. Лойиҳа раҳбари ўтган даврда амалга
оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди ва йиғилганларни туманимиз
ижодкорларининг вакиллари билан таништирди. Ижодкорлар Ўринбой Мўминов, Ғуломжон
Мўйдинов, Абдулло Шерматов, ёшлардан Дилноза Азизова, Машҳура Аҳмаджонова,
Покиза Аҳмаджонова, Бегойим Ҳошимбоевалар ўз ижодларидан намуналар ўқиб
беришди, саволларга жавоб қайтаришди.

Китобхонлик, шеърият мавзуидаги
кеча давомида фаол қатнашган ўқувчилар, тадбир ташкилотчилари ҳамда
ижодкорларга китоблар совға қилинди.

Маъмура УСТАБОЕВА,

27-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

p