Xotira – uychinoma.uz

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ УНУТИЛМАЙДИ
Собиқ мустабид тузум ҳукмрон бўлган 1930 йил бошлари диндор ва эътиқодли кишиларга нисбатан зўравонлик, сиёсий қатағонликнинг чўққиси бўлди. Бу даврда Ўзбекистондаги диндорлар, уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди. Ана шу мудҳиш даврларда Уйчи туманидан ҳам 68 нафар фуқаро репрессия қурбони бўлган. Уларнинг 8 нафари отувга ҳукм қилинган, 11 нафари қамоққа олинган ва 49 нафари сургун қилинган.

Қатағон қилинган ота-боболаримиз авлодларининг хонадонларида бўлиниб, уларга туман ҳокимлигининг байрам «Табрикномаси» топширилди. Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев қатағон йиллари қурбони бўлган Олмурут МФЙда яшаган Тўхтасинбой Сатторовнинг фарзанди Муҳаммадшокир Сатторов хонадонига ташриф буюрди. Самимий суҳбат давомида юрт асл фарзандларини асло унутилмаслиги ва улар абадий қалбларимизда яшаши билдирилди.

Абдулҳофиз СОБИТОВ,

туман Кенгаши депутати.

ЯРИМ ЕВРОПАНИ ЯЁВ КЕЗИБ…
Урушнинг суронли даври ҳақида ҳикоя
қилувчи очерк ва ҳикоялари билан машҳур рус публицисти Иван Гончаровнинг яқинда
«Оловли йиллар ёди» («Память огненных лет») номли китоби қўлимга
тушиб қолди. Унда кўплаб жангчилар қаторида ҳамюртимиз, уйчилик аскар Камолиддин
Қодировнинг фронтда босиб ўтган йўллари батафсил ёритилган.

Камолиддин ота (охиратлари обод бўлсин)
жасоратлари ҳақида ҳали хануз давраларда кўп суҳбатлар, мулоҳазалар бўлиб
туради. И.Гончаровнинг ушбу очерки қаҳрамонимизнинг босиб ўтган йўлларига ойдинлик
киритади. К.Қодиров даставвал 1939 йилги Рус-Фин урушидаёқ порох исини туйиб
улгурганлардан. Фашизмга қарши жангга отланганда у артиллериячи сифатида
тажрибали, кўзи пишган, суяги қотган жангчи эди. Унинг 55-ўқчи полки Жануби-Ғарбий
фронт дивизияси таркибида бўлиб, Камолиддин отанинг шонли йўли Дон, Днепр,
Дунай дарёларини кечиб ўтиш, Сталинград остонасида фельдмаршал Паулюс армиясини
тормор этишдан то Украина, Молдова, Болгария, Югославия, Венгрия, Австрия тупроқларини
душман чангалидан озод қилиш билан ўтди. Кўкраги шода-шода орден ва медалларга
тўлди.

Муаллиф ўз очеркига айнан
Камолиддин Қодировни танлагани бежиз эмасди. Чунки унинг матонати, жасорати
фашизмга қарши оёққа турган совет жангчисининг ёрқин ифодаси, намунаси бўлиб
хизмат қилган. Асар шу қадар ҳаётий ва таъсирчан ёзилганки, беихтиёр уни ўқиш
жараёнида худди Камолиддин ота билан ёнма-ён жанггоҳларни кезиб юргандай, ўтмишнинг
оловли йилларига тушиб қолгандай бўласан киши.

Камолиддин ота 1946 йил 15
апрелда хизматдан қайтди. Ҳаммага маълум ёвуз уруш туфайли халқ, мамлакат катта
талофат кўрди. Мамлакатни, халқ хўжалигини тиклаш учун бир ёқадан бош чиқариб
меҳнат бошланди. Халқимизда шундай мақол бор: «40 йил қиронгарчилик бўлса ҳам
ажали етган ўлади». 2 та «Қизил юлдуз» орденини алоҳида жанговар
меҳнатлари учун олган Камолиддин ота 2 мартагина енгил ярадор бўлди, холос.
Жанговар медалларни айтмадик. 39 ёшли бақувват, кўкраги орден ва медаллар билан
тўлиб турган «фронтовик» халқ хўжалигининг давлат хазинасини тўлдириш
ишига туман солиқ идорасига ишга олинди. Бундай катта хизмат қилган инсон халқни
олдига бемалол бора олар эди. Ўша йилларда 15 тадан ортиқ солиқ тури бор эди.
Шу соҳада меҳнат қилди. Ўғилларини Камолиддин солиқчини ўғли демаса, ҳеч ким
танимайди.

…Камолиддин отани кўрмаганман.
Бироқ у кишининг барча фарзандлари билан яқиндан танишмиз. Уларнинг ҳар бирида
отахоннинг қайсидир хислати, фазилати жо бўлган. Баъзан ОАВларда эшитиб қоламиз.
Кўпгина Европа давлатлари: «Биз аллақачон урушни унутиб бўлдик. Сизлар эса
ҳозиргача шу хоти-раларга ўралашиб юрибсизлар. Нима учун? -мазмунидаги фикрлар
билан чиқишлар қилишади.

Уларга нима ҳам дердик. Ўтмиш
борасида ҳар кимнинг ўз фикри бор. Биз учун бу урушнинг асоратлари анча қимматга
тушган. Ватан ҳимояси, ўша Европа мамлакатларини озод қилиш йўлида 20 млн.дан
ортиқ ўғлонлар қурбон берилди. (Қиёслаш учун: бу кўрсаткич ўша давр Марказий
Осиё халқлари сонидан деярли икки баробарга кўп, дегани). Шу боис аждодлар
жасорати ҳеч қачон унут бўлмайди. Йиллар ўтиб, асрлар ўтиб ҳам Камолиддин Қодировдек
қаҳрамонларимизни авлодлар таниб, билиб улғайишини  истаймиз. Бу йўлда нимаики зарур бўлса, шуни қиламиз.
Ҳар ҳолда, бизнинг жавобимиз шу мазмунда.

Абдул ҲАКИМ.

СИЗНИ СОҒИНАМАН
Дунёда шундай туйғулар борки, инсон
уларсиз яшай олмайди. Гоҳо шод, гоҳо ғамгин ўй-хаёлларга солади. Бироқ, соғинч
деб аталмиш туйғу бизни шунчалар кўп ўй ва хаёлларга ошно этадики, беихтиёр ўтган
умрни, ширин хотираларни қайта-қайта эслайверасан. Бугун субҳи тонгдан соғинч тўла
хотираларни ўйлайман. Бежиз эмас, албатта. Тушимда онамни кўрибман. Бошларида
оппоқ харир дока рўмол, аста бошимни силайди. Ота-онам соғинчидан қалбим ором
олармикан, дея қабристон томон йўл олдим. Қабристон ичра юрар эканман,
унда-бунда кимнингдир гоҳ «болам» деб, кимнингдир эса «отам», дея
изтироб чекканини ва яна кимдир сокинлик билан Яратганнинг иродаси ва марҳаматидан
умидворлик ила Қуръон тиловат қилиб, юзига фотиҳа тортар эди. Ана отам қабри…
сал нарида эса онаизорим мангу оромда… Секин чўккалайман… Қуръон тиловат қилиб,
юзимга фотиҳа тортаман. Бироз кўнглим таскин топгандек гўё. Хаёлларим азиз
инсонларим билан суҳбат қўмсайди… Беихтиёр ота-онам билан қалбан  сўзлашаман… Наҳотки, оз фурсат ичида
бирин-кетин бу дунёни тарк этдингиз.

Яратган шунчалар сизларни
бир-бирингизга меҳрли ва садоқатли этиб қовуштирган эканки, боқий дунёда
тез  кўришмоқликни ихтиёр этдингизми?.. Кўзларимда
маржон-маржон ёш қалқади…

Отажон! Бугун ҳар бир яшаётган
куним гўзал ва фаровон, бироқ сиз ва онамнинг йўқлигидан ҳаётим кемтикдек, гўё…
Ҳар қанча меҳр берсалар-да лекин сиз ва онамдайин бўлолмас экан… Умр бўйи ҳалол
меҳнат қилиб, беш нафар қиз фарзандни камолга етказдингиз. Гоҳо фақат қиз
фарзанд кўрган оталар ҳақида гап кетса, сиз ҳаёлимга келасиз. қиз
фарзандингиздан ўксимадингиз. Ўқимишли, эл ҳурматига сазовор инсонлар қилиб
тарбияладингиз. Бир лаҳза ҳам ўғлингиз йўқлигидан нолимадингиз, бизларни еру кўкка
ишонмадингиз. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам «Кимни
учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша
одамга, албатта, жаннат вожиб бўлади», -деган ҳадисларини эшитиб, шояд
Яратган эгам сиз ва онамга равзаи жаннатидан жой берган бўлсин, дея дуо қиламан.

Эсимда, турмушга узатилган  куним ҳовлимиз четида юм-юм йиғлаганингиз…
Гоҳо кўча-кўйда сиз каби нуронийларни кўрсам, кўзларимга ёш қуйилади. Ҳаёлимга  шоирнинг бетакрор сатрлари келади…

Мўйсафид оталарга қуш каби
талпинаман,

Кўрсам гар сувратларин сув мисол қалқинаман.

Ўйламай яшайману, аммоки соғинаман,

Соғинсам, отажоним излайин қаерлардан.

Онажон! Сизлар билан ўтган ҳар
бир куним умрнинг энг гўзал ва азиз дамлари бўлиб қолади. Отажон! Қиз бўлиб қадрингизни
орттирсам, шоядки, ўғилдек яхши ном билан ортингиздан раҳмат ва олқишларга кўмилсам,
шунда   Сизларнинг олдингизда андак бўлса-да
қарзимни узган бўлармидим?! «Тирикликнинг ўзи ҳам зўр мукофотдир»,
-дея ҳофиз куйлаганда минг бора ҳақли эди. Сизларни суратларда, тушларимда юз кўришиш
ҳам менинг учун чинакам бахтдир…

Жамила ПЎЛАТОВА,

туман АКМ
ахборот-библиография хизмати раҳбари.

БУНЁДКОР ОТАМ
Падари бузрукворимиз Абдумамат Дўланов
1954 йил 4 сентябрда Бирлашган қишлоғида таваллуд топганлар. Отамиз Тошкент
политехника олийгоҳини тамомлаб, қурилиш инженери мутахассислиги бўйича фаолият
юритганлар. Вилоят, туман миқёсидаги барча қурилишларда меҳнат қилдилар. 7-мактаб,
Бирлашган ҚФЙ биноси, туман паррандачилик фабрикаси қурилишларида иштирок
этганлар. Икки ўғил, уч қизни вояга етказиб, чиройли тарбия бериб, уйли-жойли,
илмли, эл корига ярайдиган, олий маълумотли мутахассислар бўлишимиз учун доимо
вақт ажратдилар. Бугун биз, фарзандлар меҳрибон, ҳалол, меҳнаткаш отамизнинг ҳақларига
дуода бўлиб, Яратгандан охиратлари обод бўлишини сўраймиз. Ҳожи отамизнинг
порлоқ хотираси қалбимизда абадий қолади.

Дўлановлар оиласи.

АЗИЗ ВА ҚАДРЛИ ОТАЖОНИМ ЭРКИНЖОН АҲМЕДОВ!
Бугун соғинч тўла қалб сўзларимни
кўз ёшларим билан фақат оқ қоғозгагина туширмоқдаман. Зеро, бу юрак, бу қалб шу
билан таскин топгандай…

Гўзал баҳор бор тароватини
табиатга кўз-кўз қилишни бошлаган, атиргулларнинг хушбўй ҳидлари атрофга бўй
таратган кунларда таваллуд кунингизнинг ўзи Аллоҳнинг кароматидир.

Шу кунларда соғинч ҳисси туфайли
дунёларга сиғмай қоляпман. Айрилиқ қанотларимни қайиргандай гўё.

Отажоним! Меҳрибон чеҳрангизни,
муҳаббатли сўзларингизни жуда-жуда соғиндим. Укажоним Шавкатжоннинг кўзларидан ўзингизни,
Шуҳратжонда меҳрингизни, Давлаталида – сўзингизни, онажонимда эса борлиғингизни
кўргандай овунаман.

Отажоним… Бу дунё аслида бир
тутам экан. Минг битта оҳимиз билан олам аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб,
бошқа эшигидан чиқиб кетар эканмиз. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун
берилган бир имконият экан. Бу маконнинг поёни қайдалигини, умр интиҳоси қачон
тугашини билмас эканмиз. Бугун кулиб турган нигоҳлар, ёқимли овозлар эртага
армонга айланиши мумкин экан.

Бугун онажоним таваллуд кунларида
тўпландик. Отажоним… 5 фарзандни тарбиялаб, халқимизга нафи тегадиган
инсонлар қилиб ўстирдингиз. Ҳар биримиз изингиздан бориб, жамиятимизга ҳалол меҳнат
қилмоқдамиз. 26 нафар набира, 14 нафар эвара сизни ҳамиша ёдлашмоқда. Кенжа
эварангизнинг исмини «Эркинжон» деб атадик. Илоҳим, комил инсон бўлсин.
Биз, фарзандлар сиздан розимиз, отажон. Илоҳим, руҳингиз шод, охиратингиз обод
бўлсин.

Сизсиз уй-тун, ранглар йўқолар,

Сизсиз боғим бор, йўқдир боғбоним.

Боғларимнинг сирин билмайман,

Сизсиз кўнгилларнинг сурури ярим.

Кенгликдаги осмоним – Отам!

Чексизликда денгизим – Отам!

Эгилмас зўр қоям эдингиз,

Тошмайдиган уммоним – отам. Қизингиз Зулхумор КАРИМОВА.

ТАЖРИБАЛИ ШИФОКОР ЭДИ …
Комилжон Болтабоев 1959 йилда
таваллуд топган. 1982 йили ўқишни тамомлаб, туман тиббиёт бирлашмасига ишга
кирди ва 2020 йилга қадар самарали фаолият кўрсатди. Кўп йиллар ўз касбига содиқлик
билан ишлади. Ҳар бир беморни самимий сўзлари билан даволаб, дардига малҳам
топишга ҳаракат қилди. Касбдошлари орасида катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди.

У оила ва фарзандлар тарбиясига ҳам
алоҳида эътибор берган. Икки қиз ва бир ўғилни олий маълумотли, уй-жойли,
юртига хизмат қиладиган инсон қилиб тарбиялади. Меҳрибон,  жонкуяр инсон Комилжон Болтабоев бутун дунё аҳлини
саросимага солган коронавирус балосига қарши курашда ўз ҳаётини ҳам бахшида
этди.

Набираларининг севимли бобоси, меҳрибон
ота Комилжон Болтабоев – 1 декабрда таваллуд топган эди. Орамизда бўлмаса-да, у
қолдирган панд-насиҳатлари биз билан ҳамиша бирга. Биз шундай маҳоратли шифокор
билан ишлаганимиздан фахрланамиз. Охиратингиз обод бўлсин, сиз доимо қалбимиздасиз!

Туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги
болалар юқумли касалликлари бўлими ходимлари.

ИНСОН ХОТИРАСИ АЗИЗ
1921 йил 1 май куни Ўнҳаят шаҳарчасида
туғилган давлат ва жамоат арбоби Акрамжон Зокиров ҳаёт бўлганларида юз ёшни қаршилаган
бўлар эдилар.

1939 йилда ўрта мактабни тугатган
А.Зокировни Уйчи туман ҳарбий бўлими томонидан ҳарбий хизматга чақирилади ва у
иккинчи жаҳон уруши бошланишидан уруш тугагунга қадар жанг майдонларини тарк
этмади.

1943 йилнинг 21 сентябрь куни
А.Зокиров рота билан Чернигов областида дарё қирғоқларини қўлга киритиш учун
мардона жанг қилди. У чекинаётган душманнинг Макшин аҳоли пунктига яшириниб
олган тўдасига қуюндай ташланиб, уни яксон қилди.

Чернигов областида гитлерчи
каллакесарлар учун сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетди. У чекиниб бориб,
Гомелни ишғол қилмоқчи бўлди. Душман найранги аён бўлиб қолди. Фашистлар
колоннаси жадал кетиб турган Чернигов – Гомель шоссесини кесиб, уни тўхтатиб қўйиш
зарур эди. Бу ниҳоятда масъулиятли топшириқ рота командири Акрам Зокировга
берилди. Моҳир, жасур командир шиддат билан қишлоққа ёриб кирди. Малъунларнинг
20 та автомашинаси яксон бўлди. 30 нафар душман сафдан чиқди. Рота Пилипча қишлоғининг
ярмини қўлга киритиб, белгиланган маррани мустаҳкам эгаллаб олди.

676-ўқчи полк командири, подполковник
Оноприенко Акрам Зокировни жанг пайтида шахсан кўрсатган жасорати учун Совет
Иттифоқи қаҳрамони унвонига тавсия этди. Тавсияни юқори ҳарбий раҳбарлардан 15-ўқчи
дивизия командири, полковник Грибенник, 29-ўқчи корпус командири, генерал-майор
Слишкинлар ҳам тўла маъқуллаб, 1943 йилнинг 7 октябрида имзо чекдилар. Бироқ
Армия ҳарбий Совети буйруқни ўзгартириб, ўртоқ А.Зокировни III даражали Кутузов
ордени билан тақдирлашни лозим топди…

Зокировнинг жанговар ҳарбий
юришлари Донбасс орқали Дон соҳиллари бўйидаги Брянск фронти, Курск ўркачлари,
Днепр дарёси, Белоруссия ўрмонлари, Польша ва Забайкальеда душман билан юзма-юз
курашиб, юқорида айтилган шаҳарларни немис босқинчиларидан тозалашда мардонавор
жанг қилиб, зафар қучди.

1946 йил сентябрь ойида ҳарбий
хизматдан бўшаб, ўз она юртига қайтган А.Зокиров 1946 йил декабрь ойидан 1950
йилгача Уйчи ва Чортоқ туманлари партия қўмитасида котиб ва бўлим бошлиғи,
1968-1972 йилгача Наманган вилоят ижроия қўмитасининг меҳнат ресурсларидан
фойдаланиш бўлимида бўлим бошлиғи вазифаларида ишлади. 1972-1981 йилгача вилоят
маҳаллий саноатига қарашли ремонт-қурилиш бўлимида бошқарувчи бўлиб фаолият
олиб борди. 1981 йилдан умрининг сўнгги кунигача Уйчи туман ижтимоий таъминот бўлими
бошлиғи лавозимида ишлади.

Иккинчи жаҳон уруши жанглари ва
тинчлик даврида кўрсатган жасоратлари учун 6 та орден ва 14 та медаль билан тақдирланган.

1981 йилда Москва Останкино (ҳозирги
ОРТ) телевидениесида ҳарбий ёзувчи Владимир Карповнинг «Жасорат» кўрсатувида
очерк бериб кўрсатилди. Яна режиссёр Вера Федорченко томонидан А.Зокировга бағишланган
«Оталаримиз жасорати» ҳужжатли фильми яратилган ва бир неча марта
республика, вилоят телевиденияларида кўрсатилган.

Халқ, Ватан учун қилинган хизматларингизни
халқимиз унутмайди. Сиз доимо халқимиз қалбида фарзандларингиз, набираларингиз
юрагида абадий яшайсиз. Умр йўлдошингиз сизни вафотингиздан сўнг сизга ушбу
мисраларни бағишлаганлар:

«Дариғо – қадри олий қадрдоним,

Жаҳондан кўзни юмди жонажоним.

Жаҳонда номини қолдириб абадга

Ўзи кетди жафокаш қаҳрамоним.»

Ўғлингиз Баҳодир ЗОКИРОВ.

БОБОЛАР МАТОНАТИ – ЁШЛАРГА ЎРНАК
Тинчлик. Бу сўзнинг қанчалар ёқимли,
нақадар қадри баландлигини доимо ҳис этиб турамиз. Айниқса, «Хотира ва Қадрлаш
куни» яқинлагани сайин ушбу туйғу бир неча баробар ортиб бораверади.

Кўз олдимизда кўксини
орден-медаллар билан тўлдирган нуронийларимиз ҳар гал гавдаланаверади. Аммо
уларнинг кўксига қадалган ҳар бир нишон ортида қанчадан-қанча машаққат, заҳмат,
жасорату матонат ётганини бир дақиқа кўз олдимизга келтириб кўрайлик, азизлар.
Ахир оғзидан олов пуркаётган аждарҳодек даҳшат солувчи, кундан-кунга  қудрати юксалиб бораётган фашизм балосини ер
юзидан супириб ташловчи кучнинг борлигига дунё аҳли ишонмаган, ўша кезлари. Бу
«чўпчак»ни рўёбга чиқарган қаҳрамонлар ўша ёвдан ҳеч бир хайиқмай,
ажал панжасига ўзини урган мард ва жасур ота-боболаримиздан ҳар қанча
фахрлансак, арзийди. Афсуски, бундайин тирик афсоналаримиз сафи йилдан-йилга
камайиб бормоқда.

Аммо бир муҳим жиҳати аниқки,
уларнинг инсоният тараққиёти йўлида қўйган тамал тошлари бугунги мусаффо осмон,
фаровон турмуш гарови бўлиб хизмат қилаётганини унутишга ҳаққимиз йўқ, асло. Қолаверса,
ёш авлод онгу шуурида шонли ўтмишимизда ўчмас из қолдирган ота-боболар жасоратига
эҳтиром ва эъзоз туйғуларини шакллантириб боришни ҳар бир соҳа ва тармоқ эгаси ўз
бурчи ва мажбурияти мисолида қарамоғи жоиз.

Урушнинг аянчли оқибатлари, фронт
ортидаги оғир турмушдан сўзловчи бадиий асарлар, хроник картиналар, «Ўзбекфильм»нинг
олтин фонди дурдоналари «Сен етим эмассан», «Қирқ биринчи йил
олмалари», «Фарҳоднинг жасорати», «26-си отилмасин»,
«Ой бориб, омон қайт», «Армон» каби бадиий фильмларда акс
этган воқеа-ҳодисалар ўзбек халқининг энг оғир шароитларда мисли кўрилмаган
жасорату матонатларидан ҳикоя қилади. Уларнинг давомчиси бўлмиш замондош эл,
эртанги кун эгаси ёш авлод улардан андоза олиб камол топса, бугунги осойишта ҳаётимиз
бардавом бўлишига ҳеч шубҳа йўқдир.

Умида ҚОДИРОВА, туман давлат архиви етакчи архивчиси.

Эркинбой АҲМЕДОВ
Бешафқат ўлим туманнинг асл
фарзанди, халқ таълими жонкуярлари, беназир устоз Эркинбой ҳожи Аҳмедовни
орамиздан олиб кетди.

Э.Аҳмедов 1939 йили Уйчи туманида
туғилди. Болалигидан билимга чанқоқ, тиришқоқлиги уни Наманган давлат
педагогика институтига етаклаб борди. Олий даргоҳни имтиёзли тамомлагач, меҳнат
фаолиятини 1961 йилда тумандаги 2-мактабда бошлади. 1969 йилда 3-мактаб
директори этиб тайинланди.

1970-1988 йилларда туман ҳокимлигининг
тарғибот бўлими мудири, туман халқ таълими бўлими мудири, вилоят халқ таълими
бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлади.

1988-1993 йилларда собиқ Улуғбек
номли жамоа хўжалиги бошқаруви раиси, 1994-2004 йилларда 40-мактаб-интернат
директори вазифаларида самарали фаолият олиб борди. Нафақага чиққач, Республика
«Нуроний» жамғармаси туман бўлимини бошқарди.

У қаерда, қандай лавозимда
ишламасин, ташаббускор раҳбар, меҳрибон устоз, самимий дўст ва ҳамкасб сифатида
қалбларга муҳрланди.

Саховатли дўст, самимий ва бағрикенг
инсон Эркинбой Аҳмедовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда сақланиб қолади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси туман кенгаши,

туман халқ таълими бўлими.

Тожиддин Маърупович ҒОЗИЕВ
Уйчи тумани адабий муҳити оғир
жудоликка учради. Бешафқат ўлим фаол ижодкор, фахрий журналист Тожиддин
Маърупович Ғозиевни саксон тўрт ёшида орамиздан олиб кетди.

Тожиддин Ғозиев 1936 йилда Уйчи
туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат миллий университетини
журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1964
йилда  Фарғона вилоятининг районлараро
«Пахта учун» ва Фарғона тумани «Шонли меҳнат» газеталарида
адабий ходим, бўлим мудирлигидан бошлаган. 1965-1967 йилларда Янгиқўрғон
туманидаги «Меҳнат байроғи» газетасида адабий ходим, бўлим мудири,
1967-1996 йилларда Уйчи туманидаги «Ҳуррият»  (ҳозирги «Уйчинома») газетасида бўлим
мудири, муҳаррир ўринбосари, муҳаррир, 1997-2001 йилларда  «Диёнат» газетасида масъул котиб,
махсус мухбир, Наманган вилоят телерадиокомпанияси ва «Ҳайрат»
газетасида (ҳамкорликда) махсус мухбир вазифаларида ишлаган.

Тожиддин Ғозиев изланувчан
журналист этди. Унинг қаламига мансуб очерк, фельетон, лавҳалар, замонамиз қаҳрамонлари
ва ижтимоий мавзудаги долзарб мақолалар газетхонлар томонидан илиқ кутиб
олинган.

Ўткир қалам соҳиби, серқирра
ижодкор Тожиддин Ғозиевнинг порлоқ хотираси қалбларимизда абадий яшайди.

«УЙЧИНОМА» газетаси таҳририяти
жамоаси.