«НУРОНИЙЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЎН КУНЛИГИ»

Туманда март ойининг сўнгги ун кунлиги шундай деб номланди.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев юз ёшдан ошган онахонлар ва фахрийлар хонадонларига ташриф буюришди.

Шафтоли МФЙда яшовчи Фотима ая Қўчқорова 102 баҳорни қаршилаган. Туман ҳокимининг ташрифидан онахон мамнун бўлиб, дуо қилди. Наврўз байрами муносабати билан уларга вилоят ҳокими, «Кексаларни эъзозлаш» жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ш.Абдуразаков, вилоят нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси И.Нажмиддиновнинг «Табрикномаси» ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Даҳиякота МФЙда яшовчи 102 ёшни қаршилаган Муборакхон ая Умарова ҳам кўрсатилган эътибордан мамнунлигини изҳор қилди.

Туман прокурори Ш.Раҳимов, туман ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Т.Исматиллаев ҳар икки сектор ҳудудидаги фаол нуронийларни йўқлаб, эсдалик совғалари топширдилар.

Аъзамжон МЎЙДИНОВ,

туман Кенгаши депутати.