ТИББИЙ КЎРИК

Мамлакатимиз раҳбариининг 2022 йил 26 январдаги «Юрак-қон томир касаллик-ларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-103-сонли қарори мазмун-моҳиятини тушунтириш, ижросини таъминлаш, 40 ёшдан юқори бўлган фуқароларни скрининг текширувидан ўтказиш, Наманган вилоятида кардиология хизматини янада яхшилаш мақсадида мулоқот бўлди. Унда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази юрак аритмиялари лабораторияси катта илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Джамшид Ирисов тиббиёт бирлашмасининг кардиологлари, умумий амалиёт шифокорлари, бош ҳамширалар, IT операторлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, керакли тавсиялар берди. Хизиробод оилавий шифокор пунктида беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундай имкониятдан уйда ётиб қолган беморлар ҳам фойдаландилар. Джамшид Ирисов юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларни эрта аниқлаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан мобиль илова яратилганлиги ва ушбу иловадан қандай фойдаланиш, мобиль илова ёрдамида патронаж ҳамшираларнинг иши енгиллашганлиги, хавф гуруҳларга ажратишда учраётган муаммолар ҳал этилганини билдирди.

Азизбек АБДУҒАНИЕВ,

туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати раҳбари.