ЎН НАФАР БОЛАКАЙ ҚУВОНЧИ

Маҳалла – эзгулик ва саховат маскани ҳамдир. «Мезбон» мажмуасида саховатпеша тадбиркор Орифжон Нуриддинов ташаббуси билан ўн нафар болакайнинг хатна тўйи ўтказилди.

Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларининг чексиз қувончи, оналарнинг юзидаги табассумни кўриб, қалбингизда шукроналик туйғулари уйғонади.

Шодиёнада туман прокурори Шерзод Раҳимов, туман ДСИ бошлиғи Хондамир Бобоев, туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров тўйболаларга эзгу тилаклар билдиришди.