«ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ШАКЛЛАРИ»

Жамоатчилик назорати ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам ягона бир мақсадга, яъни халқимизни рози қилиш ва унинг турмушини яхшилашга қаратилган.

Жамоатчилик назоратининг шакллари давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари ва ахборотини эшитишдан иборат. Жамоатчилик назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган, «Кексаларни эъзозлаш» жамоат фонди туман филиалининг «Қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Жамоатчилик назоратининг шакллари» мавзусидаги матбуот анжуманида соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Мавзу юзасидан маҳалла тизими бўйича катта тажрибага эга бўлган Абдимуталли Наж-миддинов маълумот берди. Маҳалла ва нуронйиларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўрин-босари Тоҳиржон Исматиллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғап-паров, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғанишер Жўраев мавзу юзасидан мулоҳазалар билдиришди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров жамоатчилик назорати ва тарғиботи, бу борадаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Раънохон НАЗАРОВА,

туман Кенгаши депутати.