ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ

Туман ҳокимлигида Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Янгиқўрғон, Норин туманларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислари, фахрийлар ҳамда йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар иштирок этдилар. Семинар йиғилиш 2022 йил ҳосили  учун эртанги қишлоқ хўжалиги экинларини экиш мавзусида бўлиб, республика бўйича март ойининг серёғин келиши муносабати билан ғўза, соя, сабзавот ва бошқа экинларни экиш учун ер тайёрлаш ҳамда экиш, парвариш қилинаётган ғалла майдонларида ҳозирги кунда бажарилиши лозим бўлган муҳим агротехник тадбирларни ташкиллаш бўйича соҳа олимлари томонидан тавсия ва таклифлар берилди.

Семинар йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этдилар.