ЛОЙИҲА САМАРАЛИ АМАЛГА ОШДИ
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқариш институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган «Ўзини намоён қилиш орқали – жамият ривожига ҳисса қўшиш» номли грант лойиҳаси самарали амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида вилоят бандлик бош бошқармаси билан Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан 2021 йил давомида шериклик тўғрисида имзоланган меморандумга асосланиб, тизимли ишлар ташкил қилинди. Уйчи ва Чортоқ туманларидан тикувчилик соҳасида касбий малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув курсига ногиронлиги бор аёллар ва ногирон фарзандлари тарбияси билан банд бўлган аёллар ўқишга жалб этилди. Сотиб олинган моддий-техник база ўқув курслари амалий ўтилишида асқотди. Бундан ташқари, ўқувчилар қўшимча тарзда мукаммал ўрганишлари учун тикувчилик цехлари билан ҳамкорликда бепул ҳунар олиш имкониятларини яратдик.
Лойиҳанинг узвийлигини таъминлаш мақсадида ташкилотимиз қошида унитар корхона ташкил этилиб, келгусида ҳунар ўрганиш ва ишлаш истагини билдирган ногиронлиги бор ва кам таъминланган фуқароларнинг бандлигини таъминлашни ҳам мақсад қилиб олганмиз.
Т.ХАЛИЛОВ,
лойиҳа раҳбари.

