МАҲАЛЛАДА ТИББИЁТ ПУНКТИ ИШ БОШЛАДИ
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида чегара ҳудудида жойлашган Янгиер МФЙда маҳалла тиббиёт пункти ўрнатилди.
Мазкур шифо пунктининг очилиш маросими катта шодиёнага айланди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирининг 1-ўринбосари Амрилло Иноятов, туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев иштирок этдилар.
Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган Янгиер МФЙ туман марказидан 20 км. узоқликда бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда қийинчиликлар юзага келаётган эди. Мазкур шифо пунктининг фойдаланишга топширилиши барчани бирдек қувонтирди.

