СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ
Мустақиллик байрами ва Қурбон ҳайити муносабати билан фахрийлар, ногиронлар, якка-ёлғиз қариялар, беморлар ҳолидан хабар олиниб, айём совғалари топширилди. Даҳиякота маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Орзухон ая Асқарова, уруш ва меҳнат фахрийлари Жакбарали Юсупов, Юсуфжон Усмонов, Абдуқаҳҳор Эшматов, Исматилла Раҳматиллаев хонадонларига туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдуғаффор Режаббоевлар ташриф буюришди. Нуронийларни қўш байрам билан қутлаб, Президентимиз совғаси тақдим этилди.
Байрам бўсағасида туманимиз бўйича олтмишга яқин ана шундай меҳр ва эътиборга муҳтож ҳамюртларимизга Президент совғаси топширилди.

