МАКТАБ КУТУБХОНАЛАРИГА 50 МИЛЛИОН СЎМЛИК КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ
Туманимизда Президентимиз ҳузурида халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросига киришилди. Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев кунлик фаолиятини мактаблардаги таълим-тарбия жараёни ҳамда шарт-шароитларни ўрганишдан бошлади.
Ҳоким сектор ҳудудидаги 9-мактабга ташриф буюрди. Дастлаб дарс ва тўгарак машғулотлари, ўқитувчиларнинг дарсга тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Мактабдаги шарт-шароит ва имкониятлар, ҳудудда ободонлаштириш ишларининг ташкил этилиши ҳам туман раҳбарининг эътиборидан четда қолмади, келгусидаги истиқболли режалар белгиланди.
Шу куни туман ҳокими мактаб кутубхонасига 48 турдаги янги китобларни совға қилди.
Маълумот учун, тумандаги 46 та мактаб кутубхоналари китоб фондини янада бойитиш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан жами 50 миллион сўмлик 3200 дона янги бадиий китоб ажратилди.
Аъзамжон МЎЙДИНОВ,
туман Кенгаши депутати.

