МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЯНГИЧА ТИЗИМИ

Давлатимиз раҳбари томонидан оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармон қабул қилинди.

Ушбу Фармонга кўра, Республикада оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари амалдаги молиялаштириш тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилди.

Жумладан, ҳудудда маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш, ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти эшитилади ҳамда муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш, маҳалла раиси ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маҳаллада амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда бартараф этилмаган тизимли муаммолар бўйича тегишли туман (шаҳар) Халқ қабулхонасига маълумотлар киритиб бориш ҳамда туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси маҳалла раиси маълумотига асосан тегишли давлат органлари ва ташкилотларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади ҳамда масъул ходимларни рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига таклифлар бериш тартиблари ўрнатилди.

Х.ТЎЙЧИБАЕВ,

туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси.