КЎНГИЛЛАР ШОД БЎЛДИ
29-мактабда «Халқаро болалар китоблари» куни муносабати билан ўтказилган «Уч авлод учрашуви» тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, «Эл-юрт» ордени соҳиби Зиёвиддин Мансур, Республика маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлинмаси бошлиғи Эътиборхон Юнусова ва ижодкорлар Адҳамжон Аҳмаджонов, Зоҳидахон Аҳмаджоновалар иштирок этдилар. Шоирлар ижод намуналаридан парчалар ўқиб беришди. Ўқувчиларга кўтаринки кайфият бахш этишди. Тадбир сўнгида ўқитувчилар, ота-оналар ва ҳомийлар томонидан мактаб кутубхонасига бадиий китоблар совға қилинди. Мактаб директори З.Каримова тадбир ташкилотчилари ва меҳмонларига миннатдорчилик билдириб, бундай кечалар ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ҳамда дунёқарашини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллашига алоҳида тўхталди.
Зулфия БУВАҚОРИЕВА,
мактаб кутубхоначиси.

