ҚАРИНДОШЛАР

Бир-бирига қўл беришиб ўтадилар,

Бизлар учун ботқоқларга ботадилар.

Бизни асраб душманга тош отадилар,

Омон бўлинг, қадрдоним, қондошлар.

Келса минг юз балони даф этадилар,

Яхшилик-ла ниятларга етадилар.

Хафа қилсанг тез унутиб кетадилар,

Омон бўлинг, қадрдоним, қондошлар.

Сизлар учун минг савоблар фидо бўлсин,

Кўришганда диллар бахтга тўлиб турсин,

Бизни кўриб бемеҳрлар куйиб ўлсин,

Омон бўлинг, қадрдоним, қариндошлар.

Райҳона ТУРҒУНПЎЛАТОВА,

5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.