ОНАЖОНИМ, БОР БЎЛИНГ
Онажоним, бор бўлинг,
Бахтимизга соғ бўлинг.
Кулиб юринг ҳамиша,
Вақтингизни чоғ қилинг.
Мен ҳам улғайиб бир кун,
Сиздек она бўламан.
Меҳр бериб туну кун,
Дуойингиз оламан.
Ҳозирча жуда ёшман,
Баъзан эса бебошман.
Бағрингизга бош қўйсам,
Жуда-жуда ювошман.
Юзга киринг, илоҳим,
Сўзларингиз мулойим.
Катта бўлсам, албатта
Хизмат қиламан доим.
Мадина ОХУНДЕДАЕВА,
40-мактабнинг 8-синф ўқувчиси.

