Туман сайлов комиссиясининг қарори
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 13-ЯНГИЧЕК, 20-ҚУМТЕПА САЙЛОВ ОКРУГЛАРИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАР ДЕПУТАТЛИГИГА САЙЛОВ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли «COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 4 июлдаги VI 53-82-6-86-K/22-сонли қарорига асосан, туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 4 июлдаги VI 53-82-6-86-K/22-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
- 13-Янгичек, 20-Қумтепа округларида бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайловни 2022 йил 7 август куни ўтказиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳудудий махсус комиссиясининг хулосаси сўралсин.
- 13-Янгичек, 20-Қумтепа округлари ҳудудидаги маҳаллалар, кўчаларнинг рўйхати ва сайловчилар сони ҳақидаги маълумотлар махсус комиссияга тақдим этилсин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Ш.Абдуллаева зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 7 июль.

