Жоним бахшида
Оҳ, менинг юрагим парчагинаси,
Бахтимсан, омадим дарчагинаси,
Сенсиз хор одамлар анчагинаси,
Борингга бу жоним бахшида, Ватан.
Кўзимнинг қувончи, дилим ардоғи,
Сен осмон жаннатин ердаги боғи.
Нур сочган кеча-ю кундуз ҳар ёғи,
Борингга бу жоним бахшида, Ватан!
Улуғворлик сенинг қонингда бордир,
Оллоҳим назари ҳамиша ёрдир.
Бекларинг бағрингда бугун бисёрдир,
Борингга бу жоним бахшида, Ватан!
Майли ўтаверсин асрлар, йиллар,
Сени биз қўллаймиз, аждодлар қўллар,
Боболарим руҳи мададкор бўлар,
Борингга бу жоним бахшида, Ватан!
Маҳлиё АБДУЛАЗИЗОВА.

