МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ
Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, таниқли санъаткорлар, олимлар, шоир ва ёзувчилар иштирокида “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида ўтаётган маънавият фестивали Уйчи туманида ҳам юксак уюшқоқликда ташкил этилди.
Меҳмонлар туман маданият марказида“Уйчи тонгги” фольклор этнографик халқ жамоаси ижросидаги қўшиқлар билан кутиб олинди. Республика тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, тарихчи олим Искандар Ҳайитовнинг мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар самаралари ҳақидаги фикрлари барчанинг эътиборини тортди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўктамой Холдарова ўз ижодидан намуналар ўқиб берди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ижросидаги дилрабо қўшиқлар эса барчани рақсларга ундади.
Худди шундай маънавият фестиваллари Ёрқўрғон ва Жийдакапа маданият марказларида ҳам кўтаринкиликда ўтди.

