МИЛЛИЙ ҒУРУР – МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТ
Уйчи туманидаги 34-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан 30 апрелда ўтказилажак Референдум арафасида мамлакатимиз Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Давлат филармониясининг бир гуруҳ таниқли санъаткорлари иштирокида “Миллий ғурур – миллий тараққиёт!” шиори остида концерт ташкил этилди. Шерзод Абдураимов, Авазхон Акрамов каби етук хонанда ва созандаларнинг санъатимиз қадриятлари ҳақидаги суҳбатлари ва куй-қўшиқлари ўқувчилар қалбини миллий ғурурга тўлдирди. Санъаткорларнинг Референдумнинг тарихий аҳамиятига оид мулоҳазалари ёшларни келажакда комил инсонлар бўлиб камол топиб, халқимиз бахт-саодати йўлида фидойи курашчилар бўлиб етишишга чорлади.

