КЕКСАЛАРГА ЭҲТИРОМ
Кўпни кўрган, тажрибали фахрийларимиз бугунги кунда туманимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол қатнашиб, ўзларининг қимматли маслаҳат ва тавсиялари билан туманимиз, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Айниқса, туманимиз қишлоқ хўжалигида фермерларимизга яқиндан кўмак бераётган Фазлиддин Турғунов, Муҳаммадсодиқ Имомов, Турсунпўлат Абдуғаппаров, Маҳаммаджон Иброҳимов, Абдулазиз Абдуқаҳҳоров, Абдурашид Шарипов, Маҳаммадиброҳим Тошпўлатов, Алишер Ғозиев, Неъматжон Набиев, Тоҳиржон Собиров, Маҳмудилла Юнусов, Маҳаммаджон Аҳмадалиев каби фахрийлар номларини эҳтиром билан тилга олиш мумкин.
Байрам муносабати билан туман ҳокимлигида фахрийлар учун қабул маросими бўлди. Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев фахрийларга энг эзгу тилакларини изҳор этиб, эсдалик совғаларини тақдим қилишди.
Фахрийлар эъзоз ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.
Муҳаммад АЛИ.

