МЕҲР ВА ЭЪТИБОР

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 августдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-3241-сонли қарорига мувофиқ, улуғ айём мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам кенг нишонланди.

-Жорий йил мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги тантаналари ҳамда ислом динининг муқаддас айёми – Қурбон ҳайитининг бир санага тўғри келишида катта маъно мужассам, -дейди туман бош имом хатиби в.б. Зокиржон Юнусов. -Зеро, истиқлол шарофати билан дину диёнатимиз, ўзлигимизни англадик, улуғ алломаларимиз мероси қайта тикланди. Жумладан, жорий йил ҳам анъанавий тарзда, байрам олдидан туманимизнинг барча кўчалари, маҳаллалар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Ёшлар иштирокида алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли, ногирон ва кексалар ҳолидан хабар олинди. Мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Улар меҳр ва эътибордан мамнун бўлдилар.

1 сентябрь – муборак жума тонгида туманимиздаги 11 та жоме масжидида ҳайит намози ўқилди.

Ҳайит намози маърузаларида юртимизда ислом дини ривожи, маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.

Аброр САБАРАЛИЕВ.